Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига 70 дан ортиқ янги ҳарбий техника етказилади

Бу йил Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасига 70 дан ортиқ янги ҳарбий техника етказилади. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони Александр Лапин маълум қилди.

Унга кўра, худди шундай ҳарбий ёрдам Россиянинг Қирғизистондаги базасига ҳам берилади.

Ҳозирча икки қўшни давлатга ҳарбий техникаларни етказиб берилиши ҳақида батафсил маълумот йўқ.

2021-йилнинг август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг Тожикистондаги Россия базасига кўп сонли қурол-яроғ берилган. Мисол учун, ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида 201-базага Т-72Б3М русумли модернизация қилинган 30 дона танк, АК-12 автоматлари, Яригин тўппончалари, йирик калибрли АСВК-М снайпер милтиқлари ва «Шмель» пулемётлари юборилган.

Бундан ташқари, ўтган йили Тожикистонда Россия бошчилигидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (ОДКБ) бир неча ҳарбий машғулотлари ҳам ўтказилган.

Тожикистондаги 201-база Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий объектларидан бири ҳисобланади. База Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган. Базанинг таркибида 7000 аскар ва офицер хизмат қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия киев ва мариуполга ҳужумларини кучайтирди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Россия Киевни бомбардимон қилишни кучайтирди ва Мариупол портига янги ҳужумларни бошлади. Шиддатли жанглар ...

Латвия россиянинг 80 та каналини кўрсатишни тақиқлади

Латвия Электрон оммавий ахборот воситалари миллий кенгаши Россиянинг 80 та телеканалини мамлакат ҳудудида кўрсатишни 6-июнь куни тақиқлади. Аввалроқ Латвияда Россия федерал ...

Кремль путиннинг киевдан рус қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги буйруғини эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин рус қўшинларини Киев вилоятидан олиб чиқишни буюрди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Президент матбуот котиби бу ...