Қозоғистонда қўлга олинганларнинг кўпчилиги “Яқин инкор” гуруҳи аъзоларидир

Қозоғистоннинг “Хабар” давлат телевидениеси январь ойидаги зўравонликларга бағишланган ҳужжатли фильмида “тўполонлар бўйича ҳибсга олинганларнинг аксарияти “Яқин инкор” радикал гуруҳи тарафдорлари бўлганини айтди.

Қозоғистонда “Таблиғи жамоат” диний ташкилотининг бўлими бўлмиш “Яқин Инкар” фаолияти тақиқланган. Бу оқимдагилар ўзларини “пайғамбарга эргашувчилар” деб биладилар.

Январь ойидаги зўравонликларда камида 227 киши ҳалок бўлганини ҳукумат маълум қилган. Уларнинг рўйхати ҳали ҳанузгача эълон қилинмаган.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида минглаб “террорчилик” ҳужумлари содир бўлгани айтган, бироқ ҳеч қандай далиллар келтирилган эмас.

Айни пайтда парламентнинг юқори палатаси собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши ва Халқ Ассамблеясини умрининг сўнгигача бошқаришга рухсат берувчи қонунни бекор қилди.

“Яқин инкор” диний ҳаракати Ўзбекистонда таъқиқланган қўшни Қирғизистонда эса 2017-йилда экстремистик деб тан олинган эди. Кейинроқ ўнлаб аъзолар ҳибсга олинди. Аввалроқ гуруҳ аъзолари ўз фарзандларига мактабга боришни ва телевизор кўришни тақиқлаган воқеалар қайд қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нуруллоҳ муҳаммад рауфхон тоштурмадан ўз уйига келди

Тошкент аэропортидан ушлаб кетилган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон озодликка чиқарилган. (more…)

Тушунмовчиликлар илдизи

Сўз ва фикр эркинлиги нафақат қалам аҳлининг, балки ҳар бир ватандошнинг бирламчи ҳақларидандир. Қаерда одам ўз фикрини қўрқмасдан очиқ билдира олаётган бўлса, ўша ерда ...

Бахтиёр абдусаматов тадбиркорларни қурилиш ва йўл ишларига мажбурлагани учун озодликдан маҳрум этилган

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ер майдони ажратиб бериш эвазига тадбиркорларни ижтимоий бинолар қуриш ва кўчаларни асфальт қилиш ишларига мажбурлагани учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400