Британия бош вазири Японияга эмас, Украинага ташриф буюрадиган бўлди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Японияга ташрифини номаълум муддатга қолдирди. Бу ҳақда Kyodo нашри хабар берди.

Жонсоннинг ҳизмат сафари февраль ойининг ўрталарига мўлжалланган. Британия томони сафар қолдирилгани сабабини Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашгани билан изоҳлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Борис Жонсон Япония бош вазири Фумио Кисида билан учрашмоқчи эди. Учрашувда коронавирусга қарши биргаликда курашиш, саноатда углерод истеъмолини камайтириш, Хитой ва Украинадаги вазият муҳокама қилиниши керак эди.

29 январь куни The Guardian нашри Борис Жонсон февраль ойининг биринчи ҳафтасида Украинага ташриф буюриши ҳақида хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Британия бош вазири Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачилик қилмоқчи.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бангладеш

БАНГЛАДЕШ, Бангладеш Халқ Республикаси (Гоно Прожатонтри Бангладеш) — Жунубий Осиёдаги давлат. Ҳинд океанининг Бенгалия қўлтиғи бўйида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 4 вилоятга ...

Жўрабек муродов: биз дўстлик элчиларимиз!

Жўрабек Муродов ўтган асрнинг олтимишинчи йилларидан бери дунёнинг кўплаб мамлакатларида ижодий сафарларда бўлиб, миллат ва элатлар орасидаги ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини ...

Ўзбек футболининг асл “эгалари” кореяда кема ясамоқда!

Менинг ёшлигим тўлиқ футбол билан ўтган десам мақтанчоқликка йўйманг! Чамаси 9  ёшимдан бошлаб футбол билан озми-кўпми  шуғилландим. Биз бу спортга дўстим – синфдошим  Яшнар  ...