Трамп Байденни Оқ уйдан қувиб чиқариш ниятида эканини айтди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Техасдаги митингда нутқ сўзлаб, АҚШни заиф етакчидан “тозалаш” ниятида эканини айтди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

“Биринчидан, биз Ненси Пелосининг сиёсий фаолиятига бир йўли нуқта қўямиз. Шунингдек 2024-йилда биз Байденнинг жиноятчи оиласини Оқ уйдан ҳайдаб чиқарамиз”, деди Дональд Трамп.

Трамп Байденни “заиф ва асоссиз қарорлари туфайли Учинчи жаҳон уруши таҳдидини солаётганликда” айблайди. Шунингдек, у 2024-йилда қайта сайланиб қолса, амалдаги президентни коррупция моддаси билан айблаб жиноий жавобгарликка тортиш ниятини ҳам яширмади.

Аввалроқ Дональд Трамп сайловда ғалаба қозона олса, Капитолийдаги ҳужум иштирокчиларини афв этишини айтган эди.

Мутахассисларнинг фикрича, АҚШ президенти Жо Байденнинг амалдаги маъмурияти томонидан қилинган нотўғри қадамлари кейинги сайловларда  Трампнинг ғалабасига имконият яратмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наманганда сохта прокурор суд залидан озод қилинди

Ўзини прокуратура ходими дея таништириб, одамларни алдаб юрган Учқўрғон туманида яшовчи Бекзод Ҳакимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ...

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 20 фоизга ошади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар ...

Украинада ҳам ҳарбий машғулотлар ўтказилади

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников Россия билан Беларус қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказар экан, Украина армияси ҳам ҳарбий машғулотлар ўтказишини хабарлайди. Резников ...