Мексикада канопга ўралган ва дорга осилган 16 кишининг жасади топилди

Мексиканинг Фреснило шаҳрида 16 кишининг жасади топилди.

Жиноятчилар 10 та жасадни канопга ўраб, кўчага улоқтиришган. Қолган олти нафарини эса омбор ичидаги дорга осишган.

Суриштирув ишларини олиб бораётган полиция ҳудудни ўраб олиб, ҳаракатни тўхтатди. Икки нафар гумонланувчи қўлга олинди. Шаҳардаги кўприклар ва жамоат жойларида одамларни осиб қўйиш ҳолатлари бир неча бор кузатилган. Расмийларнинг айтишича, сўнгги пайтларда наркотик билан шуғулланувчи тўдалар ўртасидаги тўқнашувлар кучайган. Ўтган йили Фреснило шаҳрининг Закатекас ҳудудида 1050 та воқеа қайд этилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда отбоқар ва собиқ сиёсий маҳбус президентликка ўз номзодини қўймоқчи

Собиқ сиёсий маҳбус Гелди Кяризов Туркманистондаги президентлик сайловларида иштирок этишга қарор қилганини айтди. Унинг видеомурожаати “Туркманистон фуқароларининг ҳуқуқ ва ...

Президент шавкат мирзиёевнинг қорақалпоғистонга бўлган эътибори кучайди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш ...

«эгизак фарзандларимга жаҳонгир ва ортиқхўжа деб исм қўйсам, ҳокимбува tashkent city’нинг юқори қаватидан уй берармикинлар? худога яқин бўлиб, дуо қилиб ётардим»

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бир мурожаатчи аёл билан бўлган мулоқоти видеопарчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Аёл кўп қаватли уйнинг 1-қаватидан ...