Эрдўған келаси йилги президентлик сайловларида яна ўз номзодини қўяди

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2023-йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда учинчи марта президентлик учун курашади.

Бу ҳақда Миллий ҳаракат партияси етакчиси Девлет Баҳчелига таяниб Star нашри хабар берди.

Эрдўған ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт партияси» , «Миллий ҳаракат партияси» билан бирлашган «Халқ альянси» номидан иштирок этади. Бахчелининг сўзларига кўра, Эрдоғаннинг қайта сайланишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

“Бизнинг президентликка номзодимиз аниқ. У Ражаб Тоййиб Эрдўған. Умид қиламанки, жаноб Эрдўған 2023-йилнинг июнь ойидаги сайловларда катта устунлик билан овоз олади ва Халқ иттифоқи яна ғалабага эришади. Биз президент камида уч муддатга сайланиши учун ҳамма нарсани қиламиз”, деди “Миллий ҳаракат” партияси раҳбари.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент метросида тожик шоири номидаги бекат

Ўзбекистонинг Тошкент вилояти Сергали тумани маъмурияти дастури билан метронинг янги бир бекати тожикистонлик шоир, Тожикистон Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номига қўйилди. ...

Жаҳонгир отажоновни лицензиясидан маҳрум қилишди

"Кейинги пайтларда айрим санъаткорлар ўзбошимчалик билан иш тутиб келаётгани сабаб, уларнинг юриш-туриши, кийиниш маданияти, сўзлашуви, яъни муомала маданиятида миллий ...

Хитой ерни кузатиш учун фазога сунъий йўлдошларини учирди

Хитой ерни кузатиш бўйича сунъий йўлдош тармоғининг бир қисми бўлган саккизта JILIN-1 спутнигини фазога учирди. Синьхуа агентлигига кўра, битта Jilin-1 Kuanfu 01C билан етти ...