Жиззахда ер талашгани МИБ ходимлари билан келган корхона раҳбарини тадбиркор отиб ўлдирди

Жиззах вилояти Арнасой туманида 3 февраль куни ер талашишдан келиб чиққан жанжалда тадбиркор хусусий корхона раҳбарини отиб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, туманнинг «Ғафур Ғулом» маҳалласида яшовчи тадбиркор (54 ёшли)нинг ерига Пахтакор тумани «Тошкент» маҳалласида яшовчи хусусий корхона раҳбари (1960 йилда туғилган) МИБ ходимлари билан бирга борган. Ер талашиш оқибатида ўртада жанжал келиб чиққан.

Арнасойлик тадбиркор ўзига тегишли ов милтиғи билан ерни олиш учун келган корхона раҳбарининг ўнг кўкрак қисмига бир марта отиб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда вафот этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зулм дарахтининг баргига эмас илдизига болта уриш керак

Сўнги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқда фаол бўлган диний фаолларнинг ҳибсга олиниши баъзи мулоҳазаларни билдиришга мажбур қилди. Иккита масалани гапирмоқчиман.  ...

Касби пахта тозалаш заводи раҳбарлари кузатув камерасини ўчириб 213  миллион сўмлик чигитни ўғирлашди

"Қашқадарё" газетасининг хабар беришича, Жорий йилнинг 21 январь куни "Касби пахта тозалаш" акциядорлик жамиятининг тарозихонасидаги кузатув камераси  соат 11:56 дан  12:58 ...

Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади

Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади. Бу ҳақда 2017 йил 17 ноябрь куни эълон қилинган “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400