Бу йил 16 минг яманлик қочқинга айланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Миграция Ташкилоти Ямандаги миграция бўйича ҳисоботини эълон қилди.

2022-йилнинг бошидан буён урушлар туфайли 16 мингга яқин яманлик қочқинга айлангани эълон қилинди. Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) Яманда давом этаётган можародан келиб чиққан миграция муаммолари ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, 2022-йилнинг 1-январидан 5-февралига қадар 2638 оила бошқа жойга кўчишга мажбур бўлган. Бу оилаларнинг умумий сони 15 828 нафар бўлиб, энг кўп муҳожирлар Мариб, Ал-Ҳудай ва Таиз шаҳарларида қайд қилинган.

Ташкилот декабрь ойидаги баёнотида мамлакатдаги 130 мингдан ортиқ муҳожирнинг гуманитар ёрдамга муҳтожлигини билдирган эди. Узоқ вақтдан бери сиёсий беқарорликдан азоб чекаётган Яман қарийб етти йилдан бери Эрон қўллаб-қувватлаётган ҳусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларга майдон бўлмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда давлат тилини ёқлаб митингга чиққан талабалар тазйиққа учради

Рус тилини расмийлаштиришга қарши митингга чиққан талабалар Яккасарой туман ИИБ ходимлари томонидан тазйиққа учрагани айтилмоқда. Zed News маълумотларига кўра, давлат тилини ...

Қозоғистондаги тартибсизликларда саккиз нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди

Қозоғистондаги тартибсизликларда саккиз нафар полиция ва Миллий гвардия зобити ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди. Бундан ...

Красноярскда ўзбек гилосининг бир килограмми 7,6 доллардан сотилмоқда

Красноярскдаги мева-сабзавот дўконлари ҳамда супермаркетларда Ўзбекистонда етиштирилган гилос пайдо бўлди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. «Проспект мира» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400