Яманда январь ойида 234 киши ўлдирилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, январь ойида Яманда 234 киши ўлдирилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Ямандаги можароларда ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда, январь ойида Яманда 234 киши ўлдирилганини ва  уч йилдан буёнги жанглардаги энг кўп қурбонлар бўлаётгани айтилди.

Ҳисоботда, Ямандаги можаро давом этиши ва вазиятнинг 2021-йилнинг сўнгги чорагидан 2022-йилгача оғирлашиши натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани билдирилди. Ҳисоботда, шунингдек, 2021-йилда кунига ўртача 7 киши, жами 769 киши ҳалок бўлгани ва 1739 киши жароҳатлангани айтилган.

Яманда ҳусийлар ва ҳукумат тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.

Ҳусийлар 2014-йилнинг сентабридан буён пойтахт Сана ва минтақанинг бир қисмини назорат остига олган бўлса, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари 2015-йилнинг март ойидан бери ҳусийларга қарши Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«хорижлик ҳамкорларнинг ишончи сўнмоқда». андижонлик машҳур тадбиркор муаммолар билан тўқнашди

    Андижонлик Иброҳимжон Саидохунов ушбу вилоятдаги энг фаол тадбиркорлардан. У бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 200 га яқин кичик корхонага ...

Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида ...

Оқтўбеда ўзбекистон фуқаролари ёниб кетган автобусни бошқарган ҳайдовчининг даҳшатли кўрсатмалари

Қўшни Қозоғистон Республикасининг Оқтўбе вилоятида ёниб кетган ва 52 нафар ўзбекистонликлар умрига зомин бўлган автобус ҳайдовчиси рўй берган воқеанинг аниқ-таниғини гапириб ...