Толибон ва Эрон чегарачилари ўртасида отишма бўлди

Афғонистоннинг Нимроз минтақасида Толибон ва Эрон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди.

Толибон манбасига кўра, тўқнашувлар 7 март куни афғон деҳқонлари чегара бўйлаб ариқлар қазишни бошлаган пайтда авж олган. Эрон чегарачилари деҳқонларни тўхтатиш учун Афғонистонга кириб келган. Толиблар аралашиб, отишма вақтида толибларнинг машинаси ёниб кетди.

Норасмий хабарларга кўра, тўқнашувлар чоғида тўрт нафар эронлик чегарачи отиб ўлдирилган. Толибон томонидаги қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Худди шундай тўқнашувлар аввал ҳам Афғонистон-Эрон чегарасида содир бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ссср паспорти билан тошкентда 31 киши яшаб юргани аниқланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Р.Жўраев Миробод туманида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабарига таяниб “Хабар.уз” ...

Франция украинага 1,2 миллиард евро ва ҳарбий техника беради

Франция президенти Эммануэль Макрон Киевга 1,2 миллиард евро молиявий ёрдам ва ҳарбий жиҳозлар беришини айтди. Бу ҳақда у Брюссельда Европа Иттифоқининг Украина бўйича ...

Мигрантлар юборган юклар ўзбекистонга “етиб бормаяпти”

  Image captionМеҳнат муҳожирлари Ўзбекистондаги оилаларини пул ва буюмлар билан таъминлаб турадилар. Россиядан Ўзбекистондаги оилаларига юк юбораётган меҳнат ...