Олмаотада Россияни танқид қилган икки фуқарони беш йилга озодликдан маҳрум қилди

14 март куни Олмаота туман суди Россияни танқид қилган икки Олмаота фуқаросини беш йилга озодликдан маҳрум қилди.

Блоггер Маргулан Бўранбай ва фуқаролик фаоли Данат Намазбаев Россиянинг Украинадаги агрессияси ва Россия ҳукуматнинг сиёсатини танқид қилиб келишган.

Суднинг баёнотида айтилишича, “айбланувчилар 2018-йилдан буён ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида рус халқининг миллий шаънини ҳақорат қилиб, миллий ва ижтимоий нафратни қўзғатишга чақириқ ташлашган”.

Шунингдек, Маргулан Бўранбайни “давлат тузумини ўзгартиришга, ҳокимиятни куч билан эгаллашга, жиноятчиларни Қозоғистондан чиқаришга, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга” чақирилган ҳамда Фейсбук ижтимоий тармоғида ўзини миллат ватанпарвари деб даъво қилиб, коррупцияга қарши хабарлар жойлаштиргани ёзилган. Данат Намазбаев “ радикал чораларни таклиф қилгани” таъкидланган.

Суд иккаласини ҳам “ҳокимиятни куч билан қўзғатиш ёки эгаллаб олиш” ва “миллатлараро адоватни қўзғатиш”да айбдор деб топди.

Блоггер Бўранбайга уч йилга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиши тақиқланди.

Айбланувчилар ижтимоий тармоқларда изоҳ қолдирганликларини тан олишган, бироқ бу айбловларни рад этишган.

Ҳукм ҳали қонуний кучга киргани йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳрисабз туманида 7-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчисини пичоқлаб қўйди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида “Сайёд“ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Сувтушар қишлоғида 7-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчини пичоқлаб қўйган. Воқеа кечки соат ...

Қалампирнинг «аччиғи» самарқандга ҳам етиб келди(ми?)

Шу йилнинг 14 сентябрь куни Kun.uz сайтида “Аччиқ қалампир экканларни пиёз экканлар қисмати кутмоқдами?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унинг якунида аччиқ қалампир ...

Туркманистонда ўқитувчиларга миллий либосда юриш мажбурияти юклатилиб, ўқувчиларга тақинчоқ тақиш тақиқланди

Туркманистон ҳукумати мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва айрим давлат амалдорларининг ташқи кўриниши устидан назоратни кучайтирди. Turkmen.news хабарига кўра, Ашхободда ...