Зеленский Путинни музокарага чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Москвани ҳарбий жиноятларда айблаганига қарамай, Россия президенти Владимир Путинни музокараларни қайта бошлашга чақирди. Бу ҳақда у 20-март куни CNN телеканалига берган интервьюсида айтди.

  

“Мен у билан гаплашишга тайёрман. Музокараларсиз урушни тўхтата олмаймиз, деб ўйлайман. Агар бизда урушни тўхтатиш учун 1% имконият бўлса, менимча, бу имкониятдан фойдаланишимиз керак. Шунинг учун фурсатдан фойдаланиб, Путин билан гаплашишимиз керак. Аммо саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини бермаса, бу Учинчи жаҳон урушига олиб келади”, — деди Зеленский.

Россия президенти Владимир Путиннинг “Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш” ҳақидаги баёноти ортидан 24 февраль куни Россия қўшинлари Украинага бостириб кирди. Ўшандан бери Украинанинг барча ҳудудларида отишмалар ва портлашлар давом этмоқда. Энг оғир ҳужумлар Киев, Харьков ва Мариупол шаҳарларида бўлмоқда. Юзлаб одамлар ҳалок бўлди, 3 миллиондан ортиқ киши мамлакатни тарк этди.

Ўшандан бери Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги вазиятни ҳал қилиш ва ўт очишни тўхтатиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учради. Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини бир неча бор айтди. Москва ўз шартлари амалга ошмагунича мулоқот бўлмаслигини маълум қилмоқда.

Сўнгги музокаралар асосан Беларусда бўлиб ўтмоқда. Олий даражадаги музокараларни Швейцария ва Туркия ўз ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи зўрланди

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи иштирокида даҳшатли воқеа юз берди. Бу ҳақда Россия матбуотига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда. 18 май куни Ўзбекистоннинг ...

Зеленский россия армияси томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтаришга ваъда берди

Украина президенти Владимир Зеленский босқинчилар босиб олган ҳудудларини қайтаришга ваъда берди. «Агар армиямиз қўмондонлари душман ҳукмрон бўлган Лисичанск каби айрим ...

Магницкий рўйхати… (ёхуд давлат мулкини талон-тарож қилганлар рўйхати)

2007 йилда Россия бюджетидан 5,4 миллиард рубл ўғирланган, бу тарихдаги Россия давлат бюджетидан энг катта маблағларни ўғирлаш ҳисобланади. Ушбу жиноятни биринчи бўлиб кашф ...