Зеленский Москва билан музокараларни давом эттириш кераклигини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Буча фожиасидан кейин қанчалик қийин бўлмасин, урушни тугатиш учун Москва билан музокаралар олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Сешанба куни маҳаллий журналистларга берган интервьюсида президент Буча ҳодисасини “катта фожиа” ва “геноцид” деб атади ва уруш жиноятчилари жавобгарликка тортилишини ваъда берди.

Зеленский, шунингдек, Украина тинчлик шартномасини имзолаган кунда ҳам, Москванинг кафолатларига ишонмаслигини, Россия «икки йилдан кейин қайта қайтиб келиши мумкин эканини» айтди.

Президентнинг айтишича, мамлакат НАТОга кирар эди, бироқ иттифоқ бунга тайёр эмас бўлиб чиқди. Бундан ташқари, Украина хавфсизлигини кафолатлай оладиган давлатларнинг рўйхати йўқ.

 Аввалроқ давлат раҳбари Украина Россия билан ҳудудий яхлитлик бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди.

Украина расмийларига кўра, Россия қўшинлари Киев чеккасидаги Буча шаҳрини озод қилганидан кейин тинч аҳолининг жасадлари топилган.

Россия расмийлари бу айбловларни рад этиб, Буча жиноятлари ҳақидаги хабарларни Москвани обрўсизлантиришга қаратилган “провокация” деб атади. Уларнинг айтишича, аскарлари 30-март куни Бучадан эвакуация қилинган.

Maxar Technologies фирмасининг сунъий йўлдош орқали март ойи ўрталарида олинган суратларида жасадларни шаҳар кўчаларида ётганини кўриш мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Польшанинг генерали россиядан калининградни қайтаришни талаб қилди

Польша генерали Вальдемар Скшипчак Россиядан Калининград вилоятини қайтариб беришини талаб қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия 1945-йилда минтақани куч билан босиб олган, ...

Россия: иқтисодиётнинг пастлаши 15 йил ичида эришилган ютуқларни бекор қилади

Россия иқтисодиёти бу йил 15 фоизга, келаси йили эса 3 фоизга пастлайди. Шу билан бирга, Ғарб санкциялари, чет эл компаниялари ва маҳаллий экспертларнинг мамлакатни тарк ...

Украинадаги уруш javelinнинг обрўсини оширди

Javelin - танкга қарши енгил ракета тизими. Украинадаги уруш Javelinнинг обрўсини оширди. Маълумотларга кўра, 100 та ракетадан 89 таси нишонга теккан. Бу шуни англатадики, ...