Яман президентига Саудия Арабистони томонидан босим қилингани айтилмоқда

Саудия Арабистони Яман президенти Абд-Раббу Мансур Ҳодийдан истеъфога чиқишни талаб қилди. Ҳозир Ходи уй қамоғидалигини The Wall Street Journal газетаси шахсий манбаларига таяниб ёзди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд Ходига мамлакат раҳбарининг ваколатларини президент маъмуриятига ўтказиб беришни кўзда тутган ҳужжатни топширганини таъкидлаган. Саудия Арабистони вакилининг айтишича, музокаралар доирасида унинг лавозимдан кетиш талабини бошқа иштирокчилар ҳам қўллаб-қувватлаган.

Маълумотларга кўра, Ходини мамлакатдаги коррупциявий ишларга алоқадорлигини ошкор қилиш билан қўрқитишган.

Бироқ айни дамда Саудия Арабистониннинг расмий вакили мамлакат ҳукумати Яман президентига босим ўтказилаётганини рад этиб, Ҳоди уй қамоғида деган маълумотни тасдиқламади.

Эслатиб ўтамиз, Абд-Раббу Мансур Ҳодий 7-апрель куни Президентлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилган эди. У ўз ваколатларини мамлакат ичидаги музокараларнинг муддатига ўтказиб берган.

Президентлик Кенгаши президентининг, вице-президентининг ва ҳукумат вазифасини бажариш ҳамда қуролли кучларни бошқариш ваколатига эга.

Яман 1-апрелда ҳусийлар билан ҳукумат ярашганини эълон қилган. Можаро томонлари БМТнинг икки ойлик ўқ отишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилишган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой ақшнинг мусулмонлар ҳуқуқларига оид баёнотига норозилик билдирди

Хитой 11 март куни АҚШ Давлат департаменти расмийсининг мамлакатда мусулмонлар ҳуқуқи бузилаётгани тўғрисидаги баёнотини “туҳмат” сифатида баҳолади, деб ёзади “Соф.уз”. ...

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 27,1 миллиард доллар бўлди

1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 27,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу рақамлар Марказий банк ҳисоботида келтирилди. Ўтган ойда ушбу ...