Британия Киевдаги элчихонасини қайта очади

Британия келаси ҳафта Украина пойтахти Киевдаги элчихонасини қайта очади. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 22-апрелда Ҳиндистонга ташрифи чоғида айтиб ўтди. Бироқ у элчихона қачон очилишига аниқлик киритмади.

Россиянинг Украинага бостириб кириши олдидан Британия Киевдаги элчихонасини Украина ғарбидаги Львов шаҳрига кўчирган эди.

 Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс алоҳида баёнот тарқатиб, Украинанинг Россия кучларига қарши “алоҳида муваффақияти” туфайли Лондон Киевдаги элчихонасини қайта очаётганини таъкидлади.

Апрель ойининг бошида Буюк Британия бош вазири Жонсон Киевга бориб, Украина президенти Владимир Зеленский билан музокараларни ўтказган . У Украина пойтахтининг айрим кўчаларини ҳам кўздан кечирган эди.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирган эди. Ўшандан бери Украинада минглаб тинч аҳоли ва аскарлар ҳалок бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, уруш бошланганидан бери беш миллиондан ортиқ украиналик мамлакатни тарк этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия: «ғарб жаҳонда озиқ-овқат инқирозини яратмоқда»

Жаҳондаги озиқ-овқат инқирозига Ғарбнинг масъул эканини ифода этган Россия, «Муаммонинг манбаи биз эмасмиз» деди. Ғарб 24-февралдан бери Украинага қарши давом этаётган ...

Киевда 38 давлатнинг элчихонаси ўз фаолиятини тиклади

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Киевдаги фаолиятини тиклаган элчихоналар рўйхатини эълон қилди. 38 давлатнинг дипломатик ваколатхоналари қаторига Ўзбекистон ҳам киради. “Бу ...

Мишустин россия 30 йил ичидаги энг ёмон вазиятга дуч келганини маълум қилди

Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг айтишича, Россия Ғарбнинг мисли кўрилмаган санкциялари туфайли сўнгги 30 йилдаги энг ёмон вазиятга дуч келмоқда. У 7-апрель куни ...