Канада Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди

27-апрелда Канада парламенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “геноцид” деб тан олган ҳужжатни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий La Presse газетаси ёзди.
Депутатларнинг айтишича, Россия қилган ҳаракатда “инсониятга қарши изчил, оммавий уруш жиноятлари ҳақида кўплаб далиллар мавжуд”.
Ҳужжат муаллифи Хизер Макферсон Россия ҳаракатларини геноцид деб тан олиш фақат биринчи қадам эканини айтиб, ҳукуматни Москвага қарши санкцияларни кучайтиришга, Украина халқига гуманитар ёрдамни кўпайтиришга чақирди.
“Биз Халқаро жиноий судни молиялаштиришга ҳаракат қилишимиз ва суд тизимини геноцид ортида турганларни жавобгарликка тортиш учун барча воситалар ва ресурслар билан таъминлашга ҳаракат қилишимиз керак”, деди Макферсон.
13-апрелда АҚШ президенти Жо Байден илк бор Россия ҳарбийларининг Украинада тинч аҳолига қарши геноциди дея сифатлаган. Шу билан бирга, у расмий қарорни юристлар қабул қилишини қўшимча қилиб, шахсан ўзи буни геноцид деб ҳисоблаганини қўшимча қилган.
14-апрелда Украина парламенти Россия армияси, сиёсий ва ҳарбий раҳбариятининг ҳаракатларини украин халқига қарши геноцид сифатида тан олиш ҳақидаги қарорни қабул қилган.
21-апрелда Эстония ва Латвия Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини геноцид сифатида расман тан олган.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда рейдлар: йпх ва мхх қимматбаҳо машиналарни “овлаяпти”

Тошкентда Йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходимлари “асосан” қимматбаҳо автомобиллар эгаларини турли қонунбузарликларда айблаб, уларга тегишли автомобилларни ушлаб, жарима майдонига ...

Туркманистондаги президентлик сайловида аҳолининг 97,17 фоизи иштирок этди

Туркманистонда президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унда сайловчиларнинг 97,17 фоизи иштирок этди. Бу ҳақдаги маълумот президент сайтида эълон ...

Медиазона: украинадаги урушда камида 2622 рус аскари ҳалок бўлди

20-май ҳолатига кўра, Россия ва Украина ўртасидаги урушда камида 2622 нафар рус аскари ҳалок бўлган. Йўқотишларни «Медиазона» нашри ва Би-Би-Си рус хизмати кўнгиллилар гуруҳи ...