БМТ Бош котиби Москвада Путин билан учрашди

Москвада Россия президенти Владимир Путин ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўртасидаги музокаралар бир соат давом этди.
Путин ва Гутерриш ёпиқ эшиклар ортида яккама-якка учрашган. Гутерришга ҳамроҳлик қилган вакилининг айтишича, БМТ бош котиби Россия президентини Украинадаги, жумладан Мариуполдаги вазиятни муҳокама қилишга чақирган.
Шу кунгача Гутерриш 2021-йилнинг май ойида коронавирус чекловлари юзасидан Путин билан видео алоқа орқали гаплашган эди.
БМТнинг раҳбари 25-апрелда Анқарага борган. Эртага, 28-апрелда у Киевга ташриф буюради.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

О! о! о! беҳаё овозларни реклама қилаётган реклама

О! О! О! Сезган бўлсангиз, кейинги вақтларда шу ҳарфнинг обрўи ошиб кетди. Телевизор пултини қўлга олиб, қайси каналга тўғриламанг, чиройли қизлар, баъзан ўрта ёшли аёллар ...

Гулбаҳор йўлдошева вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда марҳумнинг яқинлари маълум қилган.  Ўзбек миллий ...

Шаҳрисабзда 7-синф ўқувчиси нима сабабдан ўзини осиб ўлдирди?

28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1- лицейнинг 7- синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “UZ24” нашри хабар бермоқда. Иллюстратив фото Туман Ички ишлар ...