Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 27-апрелда 514 нафар маҳкумни афв этди. Бу афв Қадр кечаси шарафига қилинганини «Ortak Turkmen» нашри ёзди.

Бу ҳақдаги фармон давлат раҳбари томонидан ўтган ҳафта ҳукуматнинг онлайн мажлисида имзоланган эди. Бу президентнинг лавозимга киришганидан кейинги илк фармони эканлиги айтилмоқда.
“Анъанага кўра, Қадр тун арафасида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва янги ҳаёт бошлашни истаган маҳкумларни афв қиламиз. Ота-боболаримизнинг инсонийлик тамойилларини инобатга олган ҳолда, хатога йўл қўйганларга раҳм-шафқат қиламиз ва уларни кейинги жазодан озод қиламиз”, — деди Сердар Бердимуҳамедов.
Туркманистонда амниция 1999-йилдан буён киргизилган. Ҳозирда давлат байрамлари ёки бошқа муҳим кунларнинг шарафига жазосини ўтаётганлар йилига уч-тўрт марта авф этилади.