Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимидан кетганидан сўнг Ўзбекистондаги ҳамкасб Абдулазиз Комилов ҳам лавозимидан олинди

Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди. Эндиликда биринчи ўринбосарликка ўтказилган Владимир Норов вазирликни бошқариб туради.
Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонлари билан Ташқи ишлар вазирлигида ўзгаришлар амалга оширилган.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Ҳафизович Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўз навбатида, Владимир Имамович Норов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбоев истеъфога чиқиб ва унинг ўрнига ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Жээнбек Кулубаев тайинланган. Россия-Украина уруши фонида ташқи ишлар вазирларининг истеъфога чиқиши жамиятида бир қанча саволлар туғдирмоқда.
Қазақбаев лавозимидан олинишидан икки кун аввал Озарбайжонга борган Садир Жапаров билан бирга бўлган. 14 апрель куни у Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея билан учрашган эди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши дунёга, жумладан, собиқ совет республикаларига таъсир ўтказаётган бир пайтда, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги тинчлик ўрнатиш ва мулоқот учун майдон яратишга чақирган. Қирғизистон бу масалада бир неча бор бетарафлигини билдирган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олишини, Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикаларни тан олмаслигини Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида айтиб ўтган эди. Украина бўйича Ўзбекистон позициясига оид баёнотидан сўнг унинг даволанишда эканлиги тўғрисида норасмий маълумотлар тарқади.
Айримлар бу вазирларнинг истеъфога чиқишини Украинага боғлиқ позицияси билан боғласа, бошқалари Москвага яқин вазирларнинг истеъфога чиқишига бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Москванинг 9-май куни Тошкент ва Бишкекнинг ҳарбий парад ўтказмаслик ҳақидаги қарорлари Украинадаги “махсус операция”ни қўллаб-қувватловчи “Z” ва “V” белгиларини тақиқлаб қўйишгани, Россияни ғазаблантирган бўлиши мумкин.
“Ташқи ишлар вазирларининг бир хафта ичида истеъфога чиқишининг иккита сабаби бор. Россия ҳозир Украина босқинидан кейин ҳукмрон давлат сифатида бирёқлама сиёсат юритишни талаб қилмоқда. Иккинчидан, Россия босими Марказий Осиёдаги сиёсатчиларни иккига бўлиб юборди, баъзилар узоқлашиш вақти келди, дейишса, бошқалар Россия ҳукумати билан муносабатларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидладлашмоқда.
Марказий Осиё давлатлари ҳозир қийин танлов олдида турибди. “Дунё ҳозир бетарафликни рад этиб, ҳатто энг кичик давлатлардан ҳам аниқ позициясини билдиришини талаб қилади”.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон туркманистонга картошкани экспорт қила бошлади

Иссиқ-Кўл вилоятининг Ак-Суу овулининг деҳқонлари картошкани Туркманистонга сота бошлади. Иллюстратив фото Қирғизистон билан Туркманистон картошкани экспорт қилиш бўйича ...

Таклиф: махсус комиссиялар ташкил қилиниши зарур

Ҳеч ким инкор эта олмаса керак: Ўзбекистон халқи собиқ тираниянинг кейинги йигирма йилида айнан ХХ аср 30-, 50-йиллари истибдодини тўла-тўкис бошдан кечирди. (more…)

Мустақиллик байрами муносабати билан афв эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 65 нафар маҳкумга нисбатан афв эълон қилиш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалида ...