Камерунда вабо билан касалланганлар сони ортиб бормоқда

Камеруннинг Ғарбий ва қирғоқбўйи ҳудудларида илк бор авж олган вабо эпидемияси 140 кишининг ҳаётига зомин бўлиб, беморлар сони 7000 кишидан ошди .

Камеруннинг Бош вазири Жозеф Дион Нгуте октабрь ойидан бери давом этаётган вабога 7287 киши чалиниб, эпидемиядан 140 киши вафот этганини айтди.

Мамлакатнинг иқтисодий пойтахти Дуалада ва Жануби-Ғарбий ҳудудида беморларнинг кўпайиши давом этаётганини таъкидлаган Нгуте март ойида бошланган эмлаш кампаниясининг давом этишини айтди.

«Вибрио» бактерияси келтириб чиқарадиган озиқ-овқат ва сув орқали юқадиган вабо оғир диарея ва сувсизланишни келтириб чиқаради. Агар даволанмаса, касаллик ўлимга олиб келиши мумкин.

Камерунда тоза сувнинг етишмаслиги ва тиббий муолажанининг вақтида бўлмаслиги, касаллик ва ўлим хавфини оширмоқда.

Мамлакатда иситма, полиомиелит, тиф ва чечак каби эпидемиялар кенг тарқалмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Угандада 46 киши очликдан ўлди

Шарқий Африка давлатларидан бири Угандада бир неча ой давом этган қурғоқчилик сабабчи бўлган очарчиликдан 46 киши вафот этди. Караможа депутати Файт Накут матбуотга берган ...

Ўрта ер денгизида кема чўкиб, 44 киши ҳалок бўлди

Ғарбий Саҳара қирғоқларидан йўлга чиқиб, Испаниянинг жануби-ғарбидаги Канар оролларига етиб бормоқчи бўлган ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг чўкиб кетиши ...

Ғарбий африкада 4 йил ичида 14500 киши ҳалок бўлди

Ғарбий Африкада кучайган террор ҳужумлари туфайли 4 йил ичида 14 минг 500 киши ҳалок бўлгани билдирилди. Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамияти (ECOWAS) комиссиясининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400