Кобулда аёллар қизларнинг мактабга боришини талаб қилиб намойишга чиқишди

Кобулда 20 га яқин аёлдан иборат гуруҳ мактабларни қизлар учун очишни талаб қилиб, намойишга чиқди.

Ўтган йилнинг август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келиши туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қизларнинг олтинчи синфдан кейин мактабга бориши тақиқланган эди.

26-май куни Кобулдаги Марям ўрта мактаби олдига аёллар йиғилишди.

“Сизлар бизнинг нонимизни, ишимизни тортиб олдинглар. Ўқишимиз ҳам мумкин эмас”, деб бақирдилар. Айрим гувоҳларнинг айтишича, Толибон ҳавога ўқ узган ва намойишчиларни тарқатиб юборган.

Толибон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Азир Аҳмад Тақир намойишнинг куч билан тарқатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Ўтган йилнинг 18-сентабрида Афғонистоннинг мактабларида ўқиш қайта тикланганига қарамай, ўсмир қизлар ва аёл ўқитувчиларни мактабга киришига рухсат берилмаган. Толибон фақат ўғил болалар ва эркак ўқитувчиларнинг мактабга қайтишига рухсат берган.

Ўтган йилнинг август ойида Кобулда ҳукуматни ағдарган Толибон аёллар ҳуқуқлари шариат қонунларига мувофиқ ҳурмат қилинишини эълон қилган эди. Аслида, эса бундай бўлмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистон ҳудудидан тожикистонга ракета отилгани айтилмоқда

7-май куни “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи Афғонистондан Тожикистонга ракетадан ҳужумини уюштирганини айрим афғон нашрлари ёзмоқда. Бу маълумот Тожикистон ва Толибон ...

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...

Толибон ҳаракати россияга ўз вакилини юборади

Толибон ҳаракати (Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган ва тақиқланган) 15-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ХХV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига (SPIEF) ўз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400