Украинада икки рус аскари узоқ муддатга озодликдан маҳрум бўлди

Украина суди икки нафар россиялик асирнинг ҳар бирини 11 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Улар Рус босқинининг биринчи куни, 24-февралда Харьков вилоятидаги тинч аҳоли объектни нишонга олганлиги учун айбдор деб топилди. Прокурорлар уруш қоидалари ва анъаналарига риоя қилмаслик моддаси бўйича айбдор деб топилган Александр Бобикин ва Александр Ивановни 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди. Иккаласи ҳам ўз айбига иқрор бўлди.

Тергов маълумотларига кўра, 24-февраль куни улар Украина қишлоқларини Россиянинг Белгород вилоятидан ва Украина ҳудудидан “Град” тизими билан ўққа тутишда иштирок этган. Прокуратура натижада уйлар ва лицей вайрон бўлган деб ҳисоблайди.

Адвокат аскарлар қўмондонлик буйруғига бўйсунганини айтиб, жазони қисқартиришни сўради. Прокуратуранинг билдиришича, буйруқ берган командирлар шахси аниқланмоқда. Ивановнинг сўзларига кўра, баъзи аскарлар ўз командирларига бўйсунмаган.

23-май куни 21 ёшли россиялик сержант Вадим Шишимарин Суми вилоятида маҳаллий аҳолини отиб ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. У ҳам айбини тан олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Астрахан вилоятида йўловчи поезд ичидан ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Астрахан вилоятининг “Оқсарой” назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида “Тошкент-Волгоград” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи ...

Нато россияни «энг катта таҳдид» деб эълон қилди

НАТО Россияни ташкилот аъзоларининг тинчлиги ва хавфсизлигига «энг катта ва тўғридан-тўғри таҳдид” яратаётган давлат деб атади. Ҳарбий альянсга аъзо давлатлар раҳбарларининг ...

Россия рублининг заифлашуви ўзбекистон аҳолиси даромадига таъсир кўрсатди

2018 йилда Ўзбекистонга чет элдан 5,1 миллиард доллар ўтказилган, деб “Кун.уз” нашри Марказий банкга таяниб ёзмоқда. Ўтказмалар ҳажми уч йилдан бери ўсиб боряпти - 2016 йилда ...