Украина Россия кучлари томонидан босиб олинган мингдан ортиқ қишлоқни озод қилди

Урушнинг 110-кунида Украина қуролли кучлари Россия кучлари томонидан босиб олинган Украинанинг мингдан ортиқ шаҳар ва қишлоқларини озод қилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский тунги мурожаатида маълум қилди.

Аввалроқ у Россия қўшинлари Украинанинг 3 минг 620 қишлоғига кирганини, украин ҳудудининг 20 фоиздан ортиғини эгаллаб турган маълум қилганди. Озод қилинган қишлоқлар Житомир, Киев, Чернигов, Суми, Харьков ва Херсон вилоятларида жойлашган.

Президент Зеленский ўзининг янги мурожаатида агар Ғарб қуроллари тўлиқ етказиб берилса, улар Россия кучларини ортга чекинтиришини ва ҳатто Қримни ҳам озод қилишини айтди.

«Бизнинг олдинга силжишдан бошқа иложимиз йўқ. Биз бутун ҳудудимизни озод қилишимиз керак. Биз барча вилоятларимиздан босқинчиларни қувиб чиқаришимиз керак. Гарчи фронтимиз 2,5 минг километрга чўзилган бўлса-да, стратегик устунлик биз томонда бўлмоқда. Биз Украина байроғи туширилган ҳар бир шаҳар ва қишлоққа етиб борамиз. Биз бориб, ҳар бир уйга байроқларимизни ўрнатамиз», — деди Владимир Зеленский.

Россия кучлари Украинага 24-февралда бостириб кирди. Ҳозиргача Россия қўшинлари Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларининг катта қисмини, шунингдек, Херсон, Запорожье ва Харьков вилоятларининг бир қисмини эгаллаб олган. Донецк ва Луганск вилоятларида, жумладан Северодонецк ва Лисичанск шаҳарларида кучли ҳужумлар уюштирилмоқда. Москва 2014-йилда Украинанинг Қрим ярим оролини аннекция қилиб, ўзига қўшиб олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Меҳнат муҳожирлари ҳар йили ўзбекистонга 5 миллиард доллар юбормоқда

1 август куни Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили» ...

Зеленский: мен рус халқини бунчалик шафқатсиз халқ деб ўйламаган эдим!

“Мен рус халқини бунчалик шафқатсиз халқ деб ўйламаган эдим”, — деди Украина президенти Владимир Зеленский. "Йигирма ёшга тўлмаган ёш болалар ўлмоқда. Биз уларнинг ...

Туркманистон россияга мева-сабзавот экспортини оширади

Туркманистон Украинага бостириб киргани учун санкцияга учраган Россияга мева-сабзавот экспортини оширади. Бу ҳақда Туркманистон маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, ...