Исроил аскарлари Ғазо яқинида балиқ овлашга чиққан уч фаластинлик балиқчини отиб яралади. Бу ҳақда Ғазодаги қишлоқ хўжалиги қўмиталари иттифоқининг Балиқчилар қўмитаси раҳбари Закария Бакр журналистларга маълум қилди.
Бакр Исроил кучларининг Ғазо яқинида 3 балиқчини пластик ўқ билан отиб яралаганини ва ярадорларнинг шифохонага олиб кетилганини айтди. Исроил армияси бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бермади.
Фаластинлик балиқчилар иттифоқининг маълумотларига кўра, Ғазода 4000 га яқин киши балиқчилик орқали кун кечиради.
Исроил 2 миллионга яқин фаластинлик истиқомат қилувчи Ғазо секторини 2006 йилдан буён қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўли билан блокада қилиб келмоқда.