Дунё бўйлаб 83 миллиондан ортиқ одам мажбуран кўчирилган

Дунё бўйлаб 89,3 миллион киши таъқиблар, можаролар, зўравонликлар, инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ёки жамоат тартибининг бошқа жиддий бузилиши натижасида ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Қочоқлар билан боғлиқ вазиятни Халқаро ҳамжамиятга яхшироқ тушунтириш мақсадида 2001-йилнинг 20-июнида Бутунжаҳон қочқинлар куни деб эълон қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг (UNHCR) «Жаҳон тенденциялар ҳисоботи 2021» йилги маълумотига кўра, дунёда 10 йилдан бери мажбуран кўчишлар кўпайиб бормоқда.

2021-йилнинг охирига келиб, бутун дунё бўйлаб мажбуран кўчган одамларнинг умумий сони 89,3 миллион кишини ташкил этган бўлса, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг тасарруфидаги қочқинларнинг жаҳондаги сони 21,3 миллионга етди.

Уларнинг 53,2 миллиони мамлакат ичида кўчганлар бўлса, 4,6 миллиони қочқинлар ва 4,4 миллиони «ватанидан айрилган венесуэлаликлар» сифатида қайд қилинган.

Шу билан бирга, 2021-йили 1,7 миллионга яқин одам ҳимоя излаб халқаро чегараларни кесиб ўтиб, жами 14,4 миллион янги кўчишлар қайд этилган.

24-февралда бошланган ва ҳали ҳанузгача давом этаётган Россия-Украина уруши туфайли 6 миллиондан ортиқ украиналик қочқинларнинг ҳаракати қайд қилинди.

Бу Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг йирик мажбурий кўчириш инқирозларидан бири ва энг тези сифатида тарихда қолди.

Сўнгги 10 йил ичида можаролардан жабр кўрган мамлакатлар сони икки баравар кўпайган бўлса-да, аёллар ва болалар номутаносиб даражадаги можаролар ва камситишларга дучор бўлишган.

Дунёдаги қочқинларнинг 83 фоизини паст ва ўрта даромадли давлатлар қабул қилса, кам ривожланган давлатлар эса 27 фоизга бошпана берган.

Туркия, қарийб 3,8 миллион қочқин билан энг кўп қочқин қабул қилган давлат бўлишда давом этмоқда. Бу дунё бўйлаб ташқаридан кўчиб кетган одамларнинг 15 фоизини ташкил қилади.

Ер юзидаги қочқинларининг 27 фоизини ташкил этувчи суриялик қочқинларнинг чорак қисмидан кўпчилигини қўшни давлатлар, жумладан Туркия, шунингдек, Ливан (840,9 минг) ва Иордания (673,000) қабул қилган.

Дунёдаги қочқинларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи (69 фоизи) бор-йўғи бешта давлатдан келса, булар Сурия (6,8 миллион), Венесуэла (4,6 миллион), Афғонистон (2,7 миллион), Жанубий Судан (2,4 миллион) ва Мьянмадан (1,2 миллион) ташкил қилади.

Ваҳоланки, дунё бўйлаб мажбуран кўчирилган одамларнинг 41 фоизини болалар ташкил этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳон тарихида энг кам миқдордаги пора ўзбекистонда олинган!

Навоий вилояти Учқудуқ шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи вазифасида ишлаган Ифтихор Авазов 100 минг сўм пулни пора сифатида талаб қилиб, 20 минг сўм олаётганда қўлга ...

Жамиятимиздаги энг катта ижтимоий иллат нимада?

Сўнгги вақтда ижтимоий ҳаётдаги энг йирик ёки энг муҳим муаммолар деб турли хил муаммолар кўрсатиляпти. Айниқса, юксак маънавиятни ўзига байроқ қилиб олганлар арзимаган ...

Ўзбекистонда расман 1 миллион 391 минг киши ишга муҳтож бўлмоқда

2019 йил 22 май Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий ...