Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесган фуқаролар энди 2 млн сўм жаримага тортилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни “Халқ сўзи online” томонидан эълон қилинди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

79-модда (Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш):

биринчи қисмининг (Дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш) санкциясидаги «учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди. Яъни, энди дарахтларни ғайриқонуний равишда кесган фуқаролар 2 027 300 сўм, мансабдор шахслар эса 3 040 950 сўм жаримага тортилади.

Шунингдек, ушбу модда иккинчи қисмининг (Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса) санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди;

80-модданинг (Ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузиш) санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Закот ва фитрни энди мобил телефони ва интернет орқали тўлаш мумкин

Click ширкати “Вақф” меҳр-мурувват жамғармаси билан ҳамкорликда ҳайрия, вақф, закот, фитр, ушр, фидя тўловларини Интернет ва уяли алоқа тизими орқали амалга ошириш тизимини ...

Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни

Бугун эрталаб ишга кeтаётган эдим. Мeтрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кeтди, анча жойгача. Ҳавасингиз кeлади-вeй. Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш ...

15-апрелда тошкент-бишкек автобус қатнови тикланди

Бугун, 15 апрель куни Тошкентдан Бишкекгача халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Автобус кунига икки марта: 18:00 ва 19:00 да йўлга чиқади. Йўл кира нархи: 250 минг сўм ...