Россия президенти Владимир Путин Тожикистонга келди

Россия президенти Владимир Путин 28-июнь куни Тожикистонга келди. Бу Россия раҳбарининг Москва Украинага бостириб кирганидан кейинги биринчи хорижий сафаридир. Душанба куни Путин Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокаралар ўтказмоқчи.

Аввалроқ Кремл Путин Тожикистон пойтахтига Раҳмоннинг таклифига биноан ташриф буюришини, «Россия-Тожикистон стратегик ҳамкорлиги»дан ташқари Афғонистондаги вазият каби «минтақавий масалалар» ҳам муҳокама қилинишини айтган эди.

Тожикистон президенти матбуот котиби Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг айтишича, ташриф давомида ҳеч қандай ҳужжат имзоланмайди.

ТАСС агентлигининг Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб хабар беришича, президентлар музокараларида Душанбенинг Москва етакчилигидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш ҳақидаги масаласи кўтарилиши мумкин.

Ушаковнинг сўзларига кўра, Душанбеда Тожикистон билан Россия ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик ва Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади.

29-июнда Путин Ашхободда Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон ва Туркманистон раҳбарлари билан Каспий саммитида иштирок этмоқчи. Саммитдаги икки томонлама учрашувлар ҳақидаги саволга Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков жавоб бермади.

Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедов президент этиб сайланганидан кейин илк бор Москвага ташриф буюрган.

Бу орада Украина президентининг маъмурияти раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович Тожикистон ва Туркманистон расмийларини Россияга Ғарб санксияларини четлаб ўтишда ёрдам бермасликка чақирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москва украинага ўз одамини олиб келишни истайдими?

Россия ташқи ишлар вазирлиги Москва Украинада россияпараст ҳукумат ўрнатиш режаси устида ишлаяпти деган айбловларни рад этди. Аввалроқ Британия бундай маълумотларга эга ...

Путин россия фуқаролигини олишни осонлаштирмоқда, мирзиёев ӯзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштирмоқда, ҳозирча фақат қоғозда.

  Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи қонунга имзо чекди. Ушбу қонун ҳужжати Ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида эълон ...

Путин қирғизистондаги вазиятни кузатмоқда

Россиянинг президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш операцияси бўйича хабардор. У ушбу мамлакатдаги вазиятни кузатмоқда. Бу ...