Россия ҳарбийлари Лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринмоқда

Украина армияси 29-июнда Россия ҳарбийлари Луганск вилоятининг Лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринаётганини маълум қилмоқда.

Британия разведкасининг чоршанба куни берган маълумотларига кўра, 25-июндан бери Россия армияси Луганскдаги украин аскарлари назорати остидаги сўнгги шаҳарга жанубий томондан яна икки километрга яқинлашди.

Луганск ҳарбий губернатори Сергей Гайдай Лисичанск доимий равишда ўққа тутилаётгани ва шаҳар атрофида ҳарбий фаоллик кучайганини Украина телевидениесига айтди.

«Руслар қўлларида бўлган барча қуроллардан фойдаланмоқда», – дейди Гайдай.

Губернаторнинг қўшимча қилишича, шаҳардаги аҳвол оғир, у ердаги вазият 25-июнда Россия назоратига ўтган қўшни Северодонецкдагига ўхшаш.

Агар Россия Лисичанск шаҳрини қўлга киритса, унда амалда Украинанинг Луганск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатган бўлади.

Москванинг Украинадаги ҳужумлари 24-февралдан бери давом этмоқда. 27-июнда Украинанинг Кременчуг шаҳридаги савдо марказига Россия ҳарбийларининг ракета ҳужуми оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Украина расмийларига кўра, 36 киши беъдарак йўқолган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия қирғизистонда атом электр станциясини қуради

20-январь куни Дубайда бўлиб ўтаётган «EXPO-2020» халқаро кўргазмаси доирасида Қирғизистон билан Россия кам қувватли атом электр станциясини қуришга келишиб олди. Бу ҳақда ...

Путин қирғизистондаги вазиятни кузатмоқда

Россиянинг президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш операцияси бўйича хабардор. У ушбу мамлакатдаги вазиятни кузатмоқда. Бу ...

Coca-cola россия компаниясини судга берди

Россияда Coca-Cola ўрнига RuCoLa- ишлаб чиқарилади. «Напитки из Черноголовки – Аквалайф» компанияси Роспатентга рўйхатдан ўтиш учун ариза берган. Шундан сўнг Coca-Cola ...