Литваликлар пул йиғиб ҳарид қилган дрон Украинага жўнатилди

Литваликлар пул йиғиб ҳарид қилган Bayraktar дрони Украинага жўнатилди. 6-июлда минглаб литваликлар Шауляйдаги ҳарбий аэродромда учувчисиз дронни кўриш учун йиғилди. «Ванагас» (Карчига) номли учувчисиз дронга Литва ва Украина байроқлари ва герблари чизилган.

«Албатта, бу урушнинг юришини ўзгартирмайди. Лекин бу Литва халқининг украиналикларга ҳамдардлигининг рамзий ишорасига айланади. Биздан кейин Украина фуқароларининг ўзлари ҳам пул йиғиб, Туркия компаниясидан яна учта учувчисиз самолёт сотиб олиш ташаббуси билан чиқдилар», – деди Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас.

Литваликлар дрон сотиб олиш учун май ойида деярли 6 миллион евро йиғишган. Баъзилари 50, 100 евро юборишган. Турк компанияси бу пулларни Украинадаги гуманитар мақсадларда ишлатиш кераклигини айтиб, қурилмани текинга берган.

Айни дамда Польшада Украина армиясини учувчисиз учиш аппарати билан таъминлаш учун маблағ йиғиш акцияси бўлиб ўтмоқда.

Украина сўнгги йилларда Bayraktar TB2 ускунасидан 20 дона сотиб олган, 27-январда яна 16 дона буюртма бериб, дронлар эса мартнинг бошида етиб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина: россия аскарларининг аксарияти чернобилни тарк этди

Украинанинг Чернобил АЭСини эгаллаб олган рус қўшинларининг аксарияти Беларус чегараси томонга чиқиб кетди. Бу ҳақда 31-март куни Украинанинг “Энергоатом” давлат компанияси ...

Зеленский: мустақиллигимиз учун россия билан ўн йил бўлса ҳам кураша оламиз

Украина Россия билан 10 йил кураша оладиган даражада кучли. Бу ҳақда Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. «Биз ўзимизникини қайтариб олиш учун ...

Зеленский россия армияси томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтаришга ваъда берди

Украина президенти Владимир Зеленский босқинчилар босиб олган ҳудудларини қайтаришга ваъда берди. «Агар армиямиз қўмондонлари душман ҳукмрон бўлган Лисичанск каби айрим ...