Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 38% пасайди

autoЕвропа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси 2014 йилда Россияда енгил автомобиллар сотуви ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Унга кўра, ўтган йили GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россиядаги сотуви 38 фоизга камайган: 2013 йилда 60829 автомобиль сотилган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 37695 ни ташкил этди. Ўтган йилнинг сўнгги ойида Россида 2340та GM Uzbekistan автомобиллари сотилди, 2013 йилнинг декабрида эса кўрсаткич 6196 бўлган эди.

GM Uzbekistan корхонасининг Россия автомобиль бозоридаги улуши 1,5 фоизни ташкил қилмоқда (2013 йилда – 2,2 фоиз).

Ўтган йили ҳеч бир ўзбек автомобили Россияда энг кўп сотилган 25 автомобиль рўйхатига кира олмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Азамат фозилов молия вазирлиги ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлди

Азамат Шуҳратович Фозилов Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги буйруғида ...

Бизда нархлар баланд эмас ойликлар паст

Бизда контрактлар баланд эмас ойликлар паст. Олий таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар, стипендиянинг барчага бир хил 400 минг сўм этиб белгиланганлиги Ўзбекистон ...

“қумтор” устидаги жанжаллардан бош вазир истеъфо берди

Қирғизистон Бош вазири Жоормат Оторбаев лавозимидан истеъфога кетишини эълон қилди. Ўз қарорини 23 апрель куни Қирғизистон парламентида эълон қилган Оторбаев бунинг ...