Кино тарихидаги энг таъсирли фильмлар

magic-ozАмерикалик олимлар кинонинг кейинги тараққиётида муҳим рол ўйнаган ўнта Голливуд фильмларини аниқлади. Бу ҳақда  Корреспондент.net хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар классик ленталарнинг улардан анча кейин суратга олинган фильмларда тилга олиниш даражасига асосланди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, «Оз мамлакати сеҳргари»  фильмидан 565 марта иқтибос келтирилган. Бу кўрсаткич унга рейтингда биринчи ўринни келтирди. Рейтингнинг тўлиқ кўриниши қуйидагича:

«Оз мамлакати сеҳргари» (1939 йил, режиссёр — Виктор Флеминг) — 565 та иқтибос;

«Юлдузлар жанглари: Янги умид» (1977 йил, режиссёр — Жорж Лукас) — 297 та иқтибос;

«Психо» (1960 йил, режиссёр — Альфред Хичкок) — 241 та иқтибос;

«Касабланка» (1942 йил, режиссёр — Майкл Кёртис) — 212 та иқтибос;

«Шамолларда қолган ҳисларим» (1939 йил, режиссёр — Виктор Флеминг) — 198 та иқтибос;

«Кинг-Конг» (1933 йил, режиссёрлар — Мериан Купер ва Эрнст Шодсак) — 191 та иқтибос;

«Франкенштейн» (1931 йил, режиссёр — Жеймс Уэйл) — 170 та иқтибос;

«Чўқинтирган ота» (1972 йил, режиссёр — Френсис Форд Коппола) — 162 та иқтибос;

«Фуқаро Кейн» (1941 йил, режиссёр — Орсон Уэлльс) — 143 та иқтибос;

«2001 йилнинг космик одиссеяси» (1968 йил, режиссёр — Стэнли Кубрик) — 143 та иқтибос.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда зоҳид  ҳақназаровни мотоцикл уриб кетди

18 июль куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл уриб кетгани  ва у воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар тарқалганд  эди. Маълум бўлишича, вафот ...

Бухорода “open air” silk road simfony” (фото)

Кеча Бухородаги Пойи Калон мажмуасида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Open AIR” Silk road simfony” концерти бўлиб ўтди. “Буюк ипак йўли шаҳарлари бўйлаб мусиқали ...

Ким айбдор? ўз айтганини қилдира олмаган раҳбарми?

Сўнги икки йил ичида Ўзбекистонда бош бошдоқлик, сан салорлик, маъсулиятсизлик ва мансаб вазифасини суистеъмол қилиниши каби муаммолар халқни тушкун кайфиятга олиб келяпти. ...