Youtube нинг бир йилда топгани “учма-уч” бўлган

Youtube-logoYouTube видепортали,  гарчи ўз фойдаланувчилари сони 1 млрд. га етган бўлса-да, ҳамон ўз соҳиби Google га фойда олиб келганича йўқ. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар беради.

YouTube 2014 йилда 4 млрд. доллар маблағ ишлаган, бу 2013 йилги кўрсаткичга нисбатан 1 млрд. доллар кўп. Ҳисоб-китобларга кўра, бу даромаднинг бари “учма-уч” бўлиб қолган.

Таққослаш учун, Facebook 2014 йилда 12 млрд. доллар даромад кўрган. Шундан 3 млрд. доллари – соф фойда. Бугунги кунда ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари сони 1,3 млрд. кишини ташкил этади.

The Wall Street Journal” нинг ёзишича, YouTube портали видеороликларни сақлаш, четдаги сайтларга қўйиш, ҳар ким ҳам кирадиган, видео кўрадиган сайт эмас. Шу боис, бундан кейин YouTube ўз видеоплатформасини ривожлантирётган Facebook ва Twitter ҳамда ўз шахсий телесериалларига, лицензияли телешоуларига эга Netflix ва Amazon билан рақобатлашишга тўғри келади.

YouTube нинг бизнес амалиётлари билан шуғулланувчи мутахассиси Роберт Кинкл (Robert Kyncl)нинг айтишича, телевидиние йўналиши орқали эмас, айнан хизмат кўрсатиш сервисини кучайтириш орқали ўсишга эришиш мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиянинг иқтисодий ўсиши уйдирма экани маълум бўлди

Росстат Россияда саноатнинг ўсиш суръатлари деярли икки йиллик рекорд даражага етгани ҳақида хабар берди - унинг маълумотларига кўра, саноат корхоналари ишлаб чиқариши 2019 ...

Орол денгизи тубида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишга 100 млрд. сўм ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар”-ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари ...

Бўз туманига 25 миллиард сўм маблағ ажратилди, туман номи бўстон бўлади

16 май куни Андижонда вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон ...