Атамбаев: “Қирғизистон – инвесторлар учун мутлақо ишончли мамлакат”

atambaev11 март куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Босния ва Герцеговина, Дания, Кипр Республикаси, Бруней, Фижи, Уммон, Индонезия, Чехия ва Аргентинанинг янги тайинлнган фавқулодда ва мухтор элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Алмазбек Атамбаев элчиларни янги фаолият бошлаётгани билан табриклаб, Қирғизистон ўзаро манфаатли ҳамкорлик, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

“Бизнинг мамлакатда хорижий инвесторларни жалб этиш ва улар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли имкониятлар ва шароитлар мавжуд”. – деди у.

Шунингдек, президент Қирғизистон инвесторлар учун мутлақо ишончли эканини, бу ерда инвесторларни қўллаб-қувватлаш учун тегишли қонунлар қабул қилинганини айтди.

Қирғизистон раҳбари дипломатик миссиялар раҳбарларига муваффақият тилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдимухтор  эргашев молия вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Абдимухтор Эргашевич Эргашев молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. ...

Ўзбекистонда доллар ва евро нархи яна ошди

Марказий банк жорий йилнинг 9 апрелидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг ...

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 25 сўмга ошди

Марказий банк 28 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 24,99 сўмга ошиб, 8485,91 сўмга етди. 1 евро курси 66,92 сўмга ...