Ўзбекистон Марказий банки расмийлари 5 май куни ўтган матбуот анжуманида мамлакатда 14 миллион пластик карточка муомалага чиқарилганини маълум қилди.
Марказий банк расмийларининг билдиришича, пластик карточкларга хизмат кўрсатиш учун 163 минг терминал ва 2000 банкомат ўрнатилган.
Карточкалар воситасида ой сайин 1 триллион 800 миллиард сўмлик харидалар амалга оширилмоқда ва коммунал хизматлар учун 187 миллиард сўм тўланмоқда.
Марказий банкнинг билдиришича, ойлик иш ҳақлари, нафақа ва пособияларнинг 50 фоизи бугунги кунда карточка орқали берилаётир.
Айни пайтда Озодлик манбалари пластик карточкалар орқали банкоматлардан пул ечиб олиш муаммо эканини, бундан фойдаланган тужжорлар эса, пластикдаги пулни нақд пулга айлантириш учун карта эгаларидан 10-20 фоиз миқдорида устама ҳақ олаётганини айтиб келадилар.
Бироқ матбуот анжуманида Марказий банк расмийлари бу муаммо ҳақида гапирмаганлар.