Тожикистонда Википедия жазоланиши мумкин

Тожикистон ҳукумати қошидаги тил ва иборалар бўйича қўмита Википедиянинг тожик бўлимини мақолаларда грамматик хатоларга йўл қўймаслик лозимлигидан огоҳлантирди. Қўмита мутахассислари универсал интернет-энциклопедия тожик тили меъёрларини бузгани учун жавоб бериши кераклигини талаб қилмоқда.

Қўмита раисининг ўринбосари Саодатшо Матробиённинг 2 октябр куни айтишича, икки ҳафта мабойнида мутахассислар Википедиянинг тожик тилидаги мақолаларини ўрганишган ва жуда ҳам кўп орфографик хатоларни топишган. Мақола муаллифлари ва таржимонлар тожик тилининг меъёрларига эътибор қаратишмаган.

Қўмита вакилларнинг фикрича, нутқ меъёрларига бепарволик тиниш белгиларига эътибросизликка олиб келган.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, Википедиянинг тожик сегментида “Тожикистон Республикасида давлат тили тўғрисида”ги қонун ва ҳукуматнинг тожик орфографияси қоидалари тасдиқланган 458–сонли қарорининг бузилишларига йўл қўйилмоқда.

Тожикистон ҳукумати қошидаги тил ва иборалар бўйича қўмитаси зудлик билан тожик тилидаги мақолалардаги барча грамматик хатолар тузатилиши лозимлигини талаб қилди. Акс ҳолда Википедия қонун олдида жавоб бериши керак бўлади.

«Википедия» — эркин фойдаланиш имконияти бўлган кенг қамровли кўп тилли универсал интернет-энциклопедия ҳисобланади. Сайтга 39та минтақавий ваколатхонаси бўлган Американинг нотижорат «Викимедиа жамғармаси» эгалик қилади. Википедиянинг тожик бўлимида 69 мингдан ортиқ мақола бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қисқа муддатда атамбаевнинг сочлари оқариб кетди – оав

Арашан қишлоғига Ҳайит намозига ташриф буюрган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўйчан эди. Камига, сочлари оқариб кетганди (more…)

Қирғизистон ҳукумати:мамлакатга келиб кетганларнинг 1%и гина хитойлардир

Қирғизистонга келиб кетган чет элликларнинг 1%ни гина хитойларни ташкил қилади.  Бу ҳақда Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Қубатбек Боронов бугун ҳукумат мажлисида ...

Тошкентдаги турар-жой биносида 4та хонадон балкони ўпирилиб тушди

Бугун, 17 январь куни тахминан соат 18:40да Учтепа туманининг 23 даҳасида 20 сонли уйда 4та хонадон балкони ўпирилиб тушган. ИИББ хабарига кўра, балконлар 5 ва 2 қаватлар ...