Ўзбекистон ХДП очиқ мулоқотга чорламоқда

Ўзбекистон ХДП очиқ мулоқотга чорламоқда

2017 йил 6 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент  вилоят кенгаши масъул ходимлари ва халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари иштирокида Ўзбекистон ХДПнинг  «Facebook» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида (www.facebook.com/xdp.uz) жонли эфирда  “Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши ва халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлари фаолияти, халқ билан мулоқот ва ижтимоий ҳимоя борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида халқ билан очиқ мулоқот  ўтказмоқчи.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг расмий веб-сайтидаги  “Савол йўлланг, жавоб берамиз”  интерактив алоқа хизмати орқали  мавзуга доир саволларни  олдиндан йўллаш мумкинлиги билдирилган ҳамда

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши халқни мазкур очиқ мулоқотда фаол иштирок этишга чақирмоқда.

Шу ӯринда оддий савол туғилади. Ҳамма ҳам билавермайдиган, бирор чора-тадбир муносабати билан кӯриниш берадиган бундай партиялар билан халқ қандай очиқ мулоқот ӯтказиши мумкин? Қолааверса, партия халқ билан мулоқот йили муносабати билан йил якунлаётган бир пайтда эмас, йил ӯн икки ой мулоқот қилиши керак эмасми? Ҳукуматга ҳисобот бериш учун ӯтказиладиган, натижаси бебурд бундай тадбирларнинг кимга кераги бор?

Бизнингча, Ӯзбекистон ХДП мустақил равишда ҳеч нарса ҳал қила олмайдиган Ӯзбекистондаги партиялардан бири холос. Фақат Президент сайлови арафасида қисман жонланадиган ва шу пайтда ҳам кимларнингдир қош-қовоғига қараб иш юритадиган партия. Номи бору шони йӯқ, оти бору зоти йӯқ, исми бору жисми йӯқ партия.

Ӯзбекистондаги мазкур партия ва бошқа партиялар замон талабига заррача жавоб бермайдиган, давр руҳига монанд бӯлмаган, таъбир жоиз бӯлса қӯғирчоқ   партиядир.

Халқнинг даромадига тайёр дастёр, бугунги кун талабига номос фаолият юритадиган бундай партияларни тугатиш, бунинг ӯрнига “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати каби халқ ичига кенг кириб бораётган ҳаракатларнинг партияга айланишига ҳамда давлат рӯйхатидан ӯтишини қӯллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

14 январь ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Ҳурматли юртдошлар! Қадрли Ўзбекистон Қуролли Кучлари хизматчилари ва фахрийлари, офицер ва генераллар, аскарлар, сержантлар ҳамда "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг ...

«бирдамлик» давлатни парокандага айлантириш тарафдори эмас!

2018 йил 8 май куни мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг «Ислоҳотларимизнинг ...

Виртуал сайловга баҳодир чориев номзоди кўрсатилди

2015 йилнинг 3 февралида «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Бошқарув   Ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон мухолифати томонидан ўтказилаётган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400