Тожикистонда собиқ депутатлар фирибгарлик ва пора беришда айбланди

Ҳўжанд шаҳар суди Истиқлол шаҳар кенгашининг икки нафар собиқ депутатини фирибгарлик ва аксилкоррупция агентлиги ходимига пора беришда айбдор деб топди. Саодат Шарифзода 9 йил, Равшан Ҳасанов эса 5,6 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Жиноий ишнинг учинчи фигуранти – ҳайдовчи Акбар Исмоилов ҳам фирибгарликда айбдор деб топилди ва 8 йил қамоққа ҳукм қилинди. Суд қарорига биноан, улар $85 минг жарима тўлайди. Истиқлол шаҳар Кенгашининг икки нафар депутати бўлмиш Саодат Шарифзода ва Равшан Ҳасанов тўрт ой муқаддам Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш Агентлиги ходимлари томонидан Ҳўжандда ушланган эди.

Бундан аввал Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш Агентлигининг Сўғд вилоят бошқармаси бошлиғи Карим Иброҳимзода матбуот анжумани ўтказиб, депутат Саодат Шарифзода ҳайдовчи Акбар Исмоилов билан биргаликда 2013 йилдан бошлаб алдов йўли билан бир неча маҳаллий аҳолининг ишончига кириб олиб, улардан 200 минг доллар олган ва ўзларининг шаҳсий эҳтиёжларига ишлатганликларини айтган эди.

Унинг айтишича, Истиқлол шаҳар Кенгаши депутати Равшан Ҳасанов аксилкоррупция агентлиги ходимига жиноятни яшириш мақсадида депутат Саодат Шарифзада номидан 2 минг доллар миқдорида пора таклиф қилган.

Бир фуқаронинг тўрт йил аввал Сўғд вилоятида давлат иншоатларини, жумладан Жаббор Расулов туманидаги болалар боғчасини хусусийлаштириш учун 200 минг доллар бергани ҳақида маълум бўлганидан сўнг жиноий иш очилди.«Ваъда бажарилмади, шундан сўнг фуқаро аксилкоррупция идорасига ариза билан мурожаат қилди», – деди Карим Иброҳимзода.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суперлига ўйинида ўзбекистон байроғи оёғости қилинди

Суперлига 1-туридан ўрин олган ва 10 март куни ўтказилган «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» (1:1) ўйинидан кейин нохуш воқеалар юз берди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти. Намангандаги ...

Чуй вилоятининг милициясининг бошлиғи реанимацияга тушди, жароҳат олганлар сони 45 кишига етди

Чуй вилоятининг ички ишлар бош бошқармасининг бошлиғи Самат Курманкулов бошидан жароҳат олганлиги сабабли шифохонада операция қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ...

Ўзбекистонлик йигит россиядаги боғларнинг бирида ўзини осиб қўйди

2019 йил 20 феврал куни Ленинград вилоятидаги Лужский туман полициячиларига Мшинский массивидаги боғлардан бирида бир йигит мурдаси осилиб тургани ҳақида хабар беришди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400