Жээнбеков ўз ваъдасида туриб, Атамбоевни Қирғизистон қаҳрамони унвони билан тақдирлади

Алмазбек Атамбоевга Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони унвони берилди, деб ёзади KNews президент матбуот хизматига таяниб.

Сооронбай Жээнбековнинг фармонига кўра, халқ олдидаги хизматлари, Қирғизистон давлат мустақиллигини мустаҳкамлашга, халқ бирлигига, мамлакатдаги тинчлик ва тотувликка қўшган ҳиссаси, шунингдек, кўрсатган сиёсий иродаси ва жасорати учун Алмазбек Атамбоевга олий даражали «Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони» ордени «Оқ шунқор» махсус кўкрак белгиси билан бирга берилди.

Эслатиб ўтамиз, инаугурация куни Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков ўзидан аввалги президент — Алмазбек Атамбоевни республика қаҳрамони унвони билан тақдирлашга ваъда берган ва бу унинг давлат раҳбари лавозимидаги биринчи фармони бўлишини айтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳайдовчилар норози. урганчдаги пулли автотураргоҳларни ким тартибга солади?

Бу савол Урганч шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари томонидан бот-бот янграмоқда. Сабаби, уларнинг кўпчилиги у ердаги деҳқон бозори ва йирик савдо мажмуалари яқинидаги пулли ...

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимовнинг аҳволи оғир

  Қўқондаги съёмка вақтида Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тоби қочган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, шошилинч равишда Тошкентдаги Республика ...

Оққўрғондаги олтовлонни ариққа зоир мирзаев туширган. президент шавкат мирзиёев уни ишдан ҳайдади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400