Олий суд 8 мамлакат фуқароларини АҚШга кириш тақиқини маъқуллади

Душанба, 4 декабрь куни, АҚШ Олий суди президент Трампнинг иммиграцияни бутунлай тақиқлаш ва 8та мамлакат, шундан олтитаси мусулмон давлатлари, фуқароларини АҚШга киришини тақиқловчи фармони кучга киришига рухсат берди.

Эндиликда Ливия, Сурия, Эрон, Яман, Сомали, Чад, Шимолий Корея фуқаролари ва Венесуэланинг айрим тоифа фуқаролари кўп ҳолларда АҚШга иммигрант бўла олмайди ва АҚШда оилавий, амалий алоқалари бўлишига қарамай мамлакатга кириш ҳуқуқини ололмайди ёки Америка олий таълим даргоҳларига кира олмайди. Шунга қарамай, чекловлар мамлакатга боғлиқ бўлиб, айрим фуқаролар тоифаси қўшимча назоратдан кейин визалар олиши мумкин.

Баҳорда эълон қилинган ва дарҳол тўсиқ қўйилган президентнинг биринчи фармони каби, Трамп маъмурияти бу галги фармон қабул қилинишини мазкур мамлакатлардан бўладиган терроризм хавфининг кучайиши билан изоҳламоқда. Бу гал фармоннинг амал қилиш муддати чекланмаган, фармон АҚШда истиқомат қилаётган одамларнинг қариндошларига ҳам қўлланилиши мумкин. Фармоннинг аввалги матнида бу каби инсонлар истеъсно қилинган эди. Фармонни танқид қилувчилар ҳужжат одамлар диний қарашларига биноан камситилаётганини айтишади.

Президент маъмурияти вакиллари Олий суднинг кутилмаган қарорини олқишлашди. Чунки, президент Трампнинг мақсади, президент матбуот котибининг айтишича, “АҚШга терроризм таҳдиди бўладиган мамлакатлардан келувчиларни чеклашдан иборатдир”.

Бироқ, бу Олий суднинг вақтинчалик қароридир. Президентнинг мазкур фармони нақадар қонунийлиги масаласида федерал ва аппеляция судларида давом этаётган суд жараёнлари тугаганидан сўнг масала Олий Суд томонидан қайта кўриб чиқилади. Президент фармонининг қонунийлигига бир нечта штат ва ҳуқуқ химоячилари эътироз билдирмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда қуръон байрами нишонланади

Бугун, 11-май куни Бишкек шаҳрида Қуръон байрами нишонланишини Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси маълум қилди. Идора матбуот хизматининг хабарига кўра, «Қуръондан ...

2019 йилнинг рамазон ойи таҳминан 6 майда бошланади

Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши янги ой чиқишига қараб 5 ёки 6 майга тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди. Рамазон ойи ...

Бемаъни манзара ёхуд биз “иккичи” мусулмонларга айланиб қолмадикми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унинг мазмун-моҳиятида Рамазон ойини азалий ...