Инсон ҳуқуқлари куни АҚШ давлат департаменти баёнот билан чиқди

АҚШ Давлат департаменти Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан баёнот берди. Бундан 69 йил муқаддам, 10 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларациясини қабул қилган эди.

Мазкур халқаро ҳужжат барча инсонларнинг қадр-қимматини, тенг ва ажралмас ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ёрдам бериш мақсадида қабул қилинган. Декларацияда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш – бу эркинлик, адолат ва тинчлик асоси экани таъкидланади.

АҚШ ташқи сиёсат идораси тарқатган ҳужжатда таъкидланишича, можаролардан жон сақлаш мақсадида ўзга юртларга кетишга мажбур бўлганлар, репрессив ҳукуматларга қарши курашаётганлар ёки бошқаларнинг эҳтиёжлари йўлида эксплуатация қилинаётганлар учун инсон хуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларацияси “умид маёғи” бўлиб хизмат қилади. Вашингтонда Инсон ҳуқуқлари ва демократия АҚШ ташқи сиёсатидаги устивор эканлиги таъкидланади.

Халқаро Инсон ҳуқуқлари кунини нишонлар экан, Қўшма Штатлар демократия қадриятлари ва инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва барча инсонларнинг қадри-қиммати ҳимоясига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Қўшма Штатлар барча давлатларни инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларация талабларини бажаришга ва барча инсонларни тенг кўришга чақиради. Агар ҳар бир инсон ўзини тўла англаб етса, дунё хавфсиз, ҳар бир давлат эса зулмдан озод бўлади, дейилади АҚШ давлат департаменти баёнотида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кобулда аёллар қизларнинг мактабга боришини талаб қилиб намойишга чиқишди

Кобулда 20 га яқин аёлдан иборат гуруҳ мактабларни қизлар учун очишни талаб қилиб, намойишга чиқди. Ўтган йилнинг август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келиши ...

Ўзбекистонда абитуриентлар учун тест синовлари пулли бўлиши мумкин

Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга оид Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига ...

Туркияда бир ҳафта давомида 6 мингга яқин ноқонуний муҳожир ҳибсга олинди

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари сўнгги бир ҳафта ичида 6 мингга яқин ноқонуний муҳожирни ҳибсга олди, деб  «Таржумон.уз» ёзмоқда. Ноқонуний муҳожирларни қўлга олиш бўйича ...