Андижонда 15 яшар қиз ҳомиладор бўлди. Қизларнинг бокиралиги текширилмоқда

Андижондаги 6-мактабда 9- синф ўқувчисининг ҳомиладор бўлиб қолиши ортидан шаҳар мактабларида қизларнинг бокиралигини текшириш кучайди. Бу ҳақда шу мактаб ўқитувчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари маълум қилди.​

6- мактаб раҳбарларидан бирининг айтишича, айни мактабнинг 9- синф ўқувчисининг ҳомиладор бўлиб қолгани унинг ноябрь ойи охирида мактабга бир неча кун давомида келмагани сабабини аниқлаш давомида маълум бўлган.

– У 25 ноябрь куни дарсга келмади. Бувисига телефон қилдик. Бувиси инсульт бўлиб қолгани ва айни вақтда набираси унга касалхонада қараётганини айтди. 27 ноябрь куни қизнинг уйига текширгани бордик. Бувиси бу гал иситмаси чиқиб ётганини айтди. Тиббий кўрикдан ўтказилганда ўқувчининг ҳомиладор экани аниқланди, – деди мактаб ўқитувчиларидан бири.

Мактаб ўқитувчилари қиз ёз фаслида ҳомиладор бўлгани учун улар масъулиятни ўз зиммаларига олмасликларини билдирди. Андижон шаҳар Ишчилар даҳаси фуқаролар йиғини фаоллари қиз ҳозирда шифокорлар назоратида эканини билдирди. “Ўқувчи туғруқ комплексида даволанди. Икки кун олдин даволаниб чиқди. Мактабга бораётгани йўқ,” – деди Ишчилар даҳаси фаолларидан бири.

Маҳалла фаолларидан бирининг маълум қилишича, мактаб ўқувчисининг ҳомиладорлиги аниқлангач, шаҳар ҳокимлиги қизларнинг бокиралигини текширишни кучайтирган. “Мактабларда қизларни УЗИдан ўтказаяпмиз. Ҳар бир мактаб қизларни ташкиллаштирган ҳолда поликлиникаларга олиб бориб, қизлигини текшираяпти. Текширувлар анча олдин бошланганди” – деди маҳалла фаолларидан бири.

Андижон шаҳар расмийлари ҳозирда қизнинг кимдан ҳомиладор бўлгани аниқлаштирилмоқда. Ички ишлар ходимининг таъкидлашича, қизнинг турли кўрсатма бераётгани текширув ишини мураккаблаштирмоқда. “Дадаси вафот этган. Онаси бор. Онаси Россияга ишлагани кетган. Бувиси, бир опаси ва акаси билан бирга яшайди”,- деди Ишчилар даҳаси фаолларидан бири.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

100 минг сўмлик купюра одамларнинг доллар йиғишга бўлган қизиқишини пасайтириши тахмин қилинмоқда

Кўпчилик 100 минг сўмлик купюранинг чиқиши инфляцияни кучайтириши мумкин, деган фикрда бўлиши мумкин. Бироқ, янги пул бирлиги инфляция ортишига эмас, аксинча, унинг ...

“бу маддоҳ ва ўғрилар мансабда экан адолат бўлишига ишониш қийин…”

Бугун бир танишим билан учрашиб колганимда анча гаплашиб колдик ва унинг фикрлари мени хайрон колдирди. Мен унга ҳозирги ижобий ишлар ва ислоҳотларни жадал олиб бораётгани, ...

Ўзбекистонда тиланчилар учун жиноий ва маъмурий жазолар қўлланилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400