Трампнинг маслаҳатчиси Россиянинг ҳатти-ҳаракатларига қарши туришга чақирди

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастернинг фикрича, ғарб мамлакатлари Россиянинг “беқарорлаштирувчи ҳатти-ҳаракатларига” қарши туришлари керак. Унинг сўзларига кўра, Москва эркин ва очиқ жамиятни заифлаштириш мақсадида “жуда мураккаб бўлган кампания”ни олиб бормоқда.

19 декабрь куни эълон қилинган Би-би-сига берган интервьюсида Макмастер ўтган йилги АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашуви “сўзсиз” миллий хавфсизликка таҳдид бўлган, дея баёнот берди.

Герберт Макмастернинг фикрича, 2016 йилги сайлов кампаниясига Россиянинг аралашувидан мақсад АҚШ сиёсий ландшафтнинг ҳар икки томони бўлган. Унинг айтишича, Россия кескинликни ташкил қилиш мақсадида ҳам сўл, ҳам ўнг кучларни қўллаб-қувватлайди.

Куни кеча эълон қилинган АҚШ миллий хавфсизлик янги стратегиясида Россия ва Хитой АҚШ билан рақобатда бўлган кучлар сифатида талқин қилиниб, “Америка ҳукуматига, унинг манфаатлари ва таъсирига Америка хавфсизлиги ва фаровонлигини заифлаштириш орқали таҳдид солиши”дан огоҳлантирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

70 ёшли шаҳбоз шариф покистоннинг янги бош вазири бўлди

Покистоннинг янги бош вазири Шаҳбоз Шариф бўлди. Унинг номзоди якшанба куни мухолифат партиялари томонидан илгари сурилган эди. Парламентдаги овоз беришда Шаҳбоз Шарифни 342 ...

Антониу гутерриш ангела меркелга бмтда ишлашни таклиф қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркелни бутун инсониятга фойда келтирадиган жамоат моллари бўйича юқори ...

Адигея

АДИГЕЯ, Адигея Республикаси, Кавказ тоғ тизмасининг шимолий ён бағрида, Кубань атрофидаги текисликда жойлашган. РФ Краснодар ўлкаси таркибига киради. Майд.— 7,6 минг км2. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400