Тожикистоннинг биринчи президенти рафиқасининг вафоти сабаблари ўрганилмоқда

Тожикистон расмийлари мамлакат биринчи президенти Раҳмон Набиевнинг рафиқаси Майрам Набиеванинг вафоти билан боғлиқ вазиятини ўрганишга қарор қилди.

Хабарларга кўра, 80-ёшли Майрам Набиева ўзининг Хўжанддаги уйида юз берган ёнғин оқибатида 28 декабрь куни ҳалок бўлган. Унинг жасади судмедэкспертизага юборилди.

“Озодлик” радиосининг тожик хизмати мухбири Масуми Муҳаммадражаб пайшанба куни кечқурун Хўжанднинг Себзор маҳалласидаги Майрам Набиеванинг уйига ташриф буюрди.

Унинг айтишича, собиқ давлат раҳбари рафиқасининг уйи автомобил йўли яқинида жойлашган. Ҳовлида яқин қариндошлар ва қўшнилар тўпланди. Марҳумнинг қизи Мунаввара Набиева пойтахтдан етиб келди, бироқ у ОАВ вакиллари билан мулоқот қилишни истамади.

Мухбирнинг сўзларига қараганда, уй ичида терговчилар ва ёнғинга қарши кураш хизмати ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Майрам Набиеванинг қариндошларидан бирининг айтишича, ёнғин куннинг иккинчи ярмида юз берган. «Майрам-опа уйда ёлғиз эди. Айтишларича у ёнган маҳсулотлардан заҳарланган бўлиши ҳам мумкин », – дейди суҳбатдош.

Майрам Набиева 1937 йилда туғилган, сўнги йилларда гоҳ Душанбе, гоҳ Хўжандда яшаган. Унинг эри – Раҳмон Набиев 1993 йилнинг 11 апрель куни Хўжанддаги ўз уйида – расмий маълумотларга кўра, юрак хуружи туфайли вафот этган эди.

Раҳмон Набиев Тожикистон ССР Вазирлар Кенгаши раиси, Тожикистон КП МК биринчи котиби бўлган. 1991 йилнинг 24 ноябрь куни Тожикистон ССРда президентлик сайлови бўлиб ўтди, унда 56,92 фоиз овоз олган Раҳмон Набиев ғалаба қозонди. 1992 йилнинг 7 сентябрь куни президент Раҳмон Набиев Хўжандга учиб кетиш арафасида Душанбе шаҳар аэропортида мухолифат тарафдорлари бўлган оломон томонидан тўхтатиб қолинди. Ўша куни у истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёнғин туфайли икки ўзбек москвада ҳалок бўлди

6 август куни Москва вилоятида содир бўлган ёнғинда Ўзбекистоннинг 2 фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими ёзмоқда. Жароҳат ...

Туркманистон талабалари ўз хоҳишлари билан стипендиядан воз кечишга мажбурланмоқда

“Озодлик” манбаларининг хабарларига қараганда, олий ўқув юртлари талабаларини ўз хоҳишлари билан стипендиядан воз кечишлари ҳақида ариза ёзишга мажбурлашмоқда ва оилавий ...

«ўзстандарт» агентлиги: пойтахт бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ўйинчоқлар сотилмоқда

        “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400