Қирғиз депутатлари: Президент ва спортчилар хорижда қирғиз қалпоқ кийиб юрсин

Қирғизистон парламенти депутатлари “оқ қалпоқ” бош кийимини мамлакатнинг бошқа миллий рамзлари – давлат байроғи, герб ва гимнга тенглаштиришни таклиф қилишди. Қонун лойиҳаси парламент сайтида эълон қилинди.

Парламент аъзолари мамлакатнинг биринчи шахслари, жумладан президент, парламент раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳукумат раҳбари ҳамда унинг ўринбосарлари ва расмий делегацияларнинг бошқа ҳар қандай аъзоларига уларнинг қабуллари ва ташрифлари вақтида қалпоқ кийиб юриш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Бу “қирғиз халқининг анъаналари ва маданий фондини оммалаштириш ва сақлаб қолиш мақсадида” амалга оширилади.

Ҳужжатга биноан, Қриғизистон шарафини халқаро мусобақаларда ҳимоя қиладиган спортчилар “республиканинг туристик брендларидан бири сифатида маданий рамзни оммалаштириш, халқаро майдонда Қирғиз Республикаси халқи ва унинг миллий колоритининг таниб олиниши даражасини кучайтириш” мақсадида қалпоқ кийиб юришлари шарт.

Ҳукумат қалпоқлар тайёрлаш, олиб кириш ва сотилишини чеклаши зарур, дейилади қонун лойиҳасида.

Қонун муаллифлари “Оқ қалпоқдан бевосита белгиланган мақсадлардан ташқари фойдаланиш”га қарши курашиш ва “Оқ қалпоқни ҳақоратлашда айбдорларни” жазолашни ҳам таклиф қилаяпти. Жазолаш тартиби қонунда кўрсатилмаган.

Бу қонун лойиҳаси ҳайвонлар учун мода кийимларини намойиш қилиш ташкилотчилари итга қалпоқ кийдиришганидан сўнг пайдо бўлди. Фаоллар буни қирғиз халқини ҳақорат қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқариш деб топдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чой миянинг яхшироқ ишлашига ёрдам беради

Cингапур Миллий Университети тадқиқотчилари катта ёшли чойхўрларнинг мияси чой ичмайдиган одамларга қараганда яхшироқ ишлайди деган хулосага келишди. Бу ҳақда “Сангзор.уз” ...

Афғонистон ёш ўзбеклари томонидан Ўзбекистон президенти ва ўлка ёшларига йўллаган очиқ хати муносабати билан ушбу мурожаат муаллифларидан бири фаол, журналист Абдул Басир ...

Андижонда минглаб одамларни заҳарлаган одамга суд ҳукми ўқилди

Андижонда 1000 нафардан ортиқ кишининг музқаймоқдан заҳарланишига сабабчи бўлган «Макс Крем» кафеси директорига нисбатан 10 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди ...