162 йўловчини ўз ичига олган самолёт Қора денгизга қулашига оз қолди

Туркиянинг Трабзон шаҳрида 162 нафар йўловчини ўз ичига олган самолёт учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетди ва денгизга қулашига бир бахя қолди. Anadolu агентлигининг хабар беришича, ҳозирга келиб ҳаво кемаси ўз фаолиятини тиклаган.

Хабар kun.uz сайтидан олинди

ОАВда тақдим этилган суратларда самолётнинг Қора денгизга қулашига оз қолганини кўриш мумкин.

Воқеа Pegasus авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолётининг қўниш вақтида рўй берган. Самолёт бортидаги 162 йўловчи, 2 учувчи ва 4 экипаж аъзоси   эвакуация қилинган. Маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Қутқарув хизматлари эҳтимолий ёнғин ўчоқларини ўчиришга доир хатти-ҳаракатларни амалга оширишди. Фавқулодда ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Одамларнинг электр учун тўлаган пуллари қаерга ғойиб бўлмоқда?

Тўғриси, электр ҳисоблагичлар алмаштирилиши ортиқча даҳмаза бўлди. Аввалига Юнусобод туманида синаб кўрилган бу онлайн ҳисоблагичлар ҳақида бирор кишининг ижобий фикр ...

Қозоғистоннинг давлат қарзи 14 трлн. тенгедан ошди

Қозоғистон Республикасининг давлат қарзи 20%га ўсиб, 14 трлн. тенгедан ошди, дея хабар тарқатмоқда Baq.kz ахборот агентлиги finprom.kz таҳлил хизмати хабарига таянган  ҳолда. ...

Хитой чидаб бўлмас оғриқ пайдо қилувчи қурол яратди

Хитойлик олимлар микротўлқин зарралари асосида ҳалок қилувчи қурол яратди. Бу ҳақда «MK.ru»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда. Фото: Pixabay.com Пекиннинг радиотўлқинларни ўлчаш ...