12та халқаро ташкилот Бобомурод Абдуллаев, Ҳаёт Насриддинов ва Акром Маликовни озод этишни талаб қилди

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи 12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини журналист Бобомурод Абдуллаев ва ўз фикрини эркин ирод қила олиш ҳуқуқидан фойдлангани учун қўлга олинган Ҳаёт Насриддинов ҳамда Акром Маликовларни зудликда қамоқдан озод этишга чақирди.

13 февраль куни эълон қилинган баёнотда Бобомурод Абдуллаевга нисбатан қийноқ қўллаганликда гумонланган ҳуқуқ-тартибот ходимларига нисбатан тергов олиб борилиши ҳам талаб қилинган. Баёнот Amnesty International, Марказий Осиё Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси, Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Freedom House, Human Rights Watch, Инсон ҳуқулари бўйича халқаро ҳамкорлик, Норвегия Хельсинки қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар, Бугун озод этилиш учун, 19-модда ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми томонидан имзоланган.

“Ўзбекистон ҳукумати хавфсизлик хизматини ислоҳ қилиш ниятини билдираётган бир пайтда ҳибсдаги журналистлар ва бошқа маҳкумларнинг қийноққа солингани тўғрисидаги маълумотлар зудликда тергов қилиниши ҳамда ўзбек расмийлари томонидан кескин ва ошкора қораланиши лозим”, -деди Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов ўз манбаларига таяниб, ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган МХХ тергов бошқармаси терговчиси¸ адлия подполковниги Нодирбек Тўрақулов ва айни бошқарма терговчиси адлия майори Веселов Александр ишдан четлаштирилгани ҳақида хабар берган эди. Икромовнинг айтишича¸ бу икки МХХ зобити “маҳбусни тергов пайтида қийнаш¸ жиноят ишини сохталаштириш¸ ноқонуний ҳибсга олиш” каби қонунга зид ҳаракатлари боис ишдан четлаштирилган.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан “Усмон Ҳақназаров” имзоси остида “амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи” мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда “инқилоб қилиш”га уринишда гумонланмоқда. Бобомурод Абдуллаев устидан бораётган тергов ишига шу пайтгача тўрт киши тортилган. Улардан бири 27 ёшли тадқиқотчи олим Акром Маликов. У ўз мақолаларида Ўзбекистоннинг ҳозирги раҳбарияти ва унинг давлат бошқаруви усулларини очиқ танқид қилган. Тошкент вилоят жиноят ишлари бўйича суди 2017 йилнинг 13 январида уни конституцион тузумга тажовуз қилишда айбдор деб топиб, олти йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўтган йилнинг октябрида Тошкентда ҳибсга олинган блоггер ва тошкентлик ўқитувчи Ҳаётхон Насриддинов ҳам Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ангренда аёл сартарош 20 ёшли танишини уриб ўлдириб қўйди

25 октябрь куни Ангрен шаҳар 5/5 даҳасида жойлашган сартарошхонада ишловчи Гули исмли 1994 йилда туғилган аёл Зоҳид исмли танишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура ...

Бангладешдаги сув тошқинлари оқибатида 42 киши ҳалок бўлди

Бангладешда денгиз сатҳига яқин ҳудудларда содир бўлган кучли сув тошқини оқибатида камида 42 киши ҳалок бўлди. Соғлиқни сақлаш хизмати бош бошқармаси маълумотларига кўра, ...

Россияда мактаб ўқувчилари ўзбекистонликка йўқотган 220 минг рубль пулини топиб беришди

Россиянинг Салехард шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига йўқотган пулини топиб беришда ёрдам берган мактаб ўқувчилари тақдирланди. Бу ҳақда Россиянинг Ямал-Ненец автоном округи ИИВБ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400