Камилов: Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов “Россия сегодня” ХАА мухбирининг Тошкентда баҳорда Афғонистон бўйича бўлиб ўтадиган анжуманда нималар муҳокама қилиниши ва қайси давлатлар келишни режалаштираётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Бу масалани биз Сергей Викторович (Лавров) билан Нью-Йоркда, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг махсус мажлиси давомида муҳокама қилишни бошлаганмиз. БМТ Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бу борадаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган эди. Биз бугун ҳам фикр алмашишда давом этяпмиз. Муҳокамага қўйиладиган асосий масала — бу афғон можаросини бартараф этишнинг сиёсий ечимларини топишдир”, — деди Абдулазиз Камилов.

Сиёсатчи бу масала шу пайтгача кўплаб турли форматлар, гуруҳлар, композициялар доирасида муҳокама қилинганини қайд этиб ўтди. Айрим тафовутларга қарамасдан, умуман олганда, барча форматларда гап бир хусусда борган. Чунки ҳамма бу муаммонинг ҳарбий ечими йўқлигини тушунишади.

“Марказий ҳукумат билан музокаралар столи атрофига тўпланиб, олдиндан шартлар қўймасдан, диалогни бошлаш вақти келди. Агар иккала томоннинг қандайдир саволлари бўлса, у ҳолда, бу шундай диалоглар жараёнида муҳокама этилиши мумкин. Диалогнинг бошланишини хоҳлаймиз”, — деб аниқлик киритди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Камиловга кўра, бу жараён, музокаралар формати, музокаралар ўтказиладиган жой ва вақт Афғонистон томон, афғон халқи томонидан белгиланиши керак.

 Тадбирга глобал даражада Россия, ХХР, АҚШ таклиф этилган. Регионал даражада эса бу биринчи галда — Покистон, Эрон ва Ҳиндистондир. Шунингдек, Саудия Арабистони, БАА, ва Туркия ҳам таклифномаларни қўлга киритган.

Бундан ташқари, халқаро ташкилотлардан — БМТ ва Европа Иттифоқи иштироки кутилмоқда. Шунингдек, анжуманда иштирок этиш истагини билдирган қатор европа давлатлари ҳам бор — булар Буюк Британия, Германия, Франция ва Италия.

Шубҳасиз, Марказий Осиё мамлакатлари ҳам бунда тўлиқ иштирок этишади ва бу Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашув бўлади.

Манбаа: sputniknews-uz.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суданда қабилалар ўртасидаги тўқнашувларда камида 45 киши ҳалок бўлди

Суданнинг Жанубий Дарфур вилоятида африкалик ва араб қабилалари ўртасидаги тўқнашувда камида 45 киши ҳалок бўлди. Суданнинг Жанубий Дарфур хавфсизлик қўмитаси баёнотида ...

Бугун: хитой ширкати ўзбекистонга сармоя киргизади; солиқлар камаяди…

https://www.youtube.com/watch?v=SAJOWIzbi44&feature=youtu.be

Бир томон зимистон, нариги томон чароғон

Шу кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини юқоридан туриб расмга олинса, худди Шимолий ва Жанубий Кореянинг фарқини кўрсатувчи машҳур суратни эслатадиган картинани ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400