Туркманистон ҳукумати нархлар ўсиши фонида иқтисодий муваффақиятлар борасида ҳисобот берди

Туркманистон ҳукумати нархлар ўсиши фонида иқтисодий муваффақиятлар борасида ҳисобот берди

Туркманистон ҳукумати янгидан янги иқтисодий муваффақиятлар борасида баёнот берди. 4 май куни ҳукумат мажлисида берилган ҳисоботга қараганда, йил бошидан бери ЯИМнинг ўсиши 6,2 фоизни ташкил қилган.

Расмий маълумотларга қараганда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан маҳсулоти ишлаб чиқариш 4,2фоизга ошган.

Ҳукумат баёнотига қараганда, тўрт ой якунларига кўра, чакана савдо айланмаси 18,2 фоиз ошган, истеъмол маҳсулотлари нархи ва аҳолига хизмат кўрсатиш тарифлари ўрнатилган тартибда сақлаб турилибди. “Ўрнатилган тартиблар” рамкаси ошкор қилинмади.

Туркманистон ҳукуматининг иқтисодий ўсиш борасидаги ҳисоботи мустақил манбалар ва мамлакат аҳолисининг нон ва ун тақчиллиги, асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат томонидан назорат қиладиган дўконларда навбатдаги чекловлари борасида тарқатган хабарлари билан бир вақтга тўғри келиб қолди. Шунингдек, мамлакат бозор ва тижорат дўконларида озиқ-овқатларнинг нархи кўтарилаётгани кузатилмоқда. Электр, сув ва газдаги имтиёзлар бекор қилингани билан бир қаторда коммунал хизматлар нархи ошиб бормоқда.

Туркманистон ҳукумати шунингдек, ойлик маошлар, пенсия, давлат нафақалари ва талабаларнинг стипендиялари ўз вақтида молиялаштирилаётгани ҳақида ҳам маълум қилди. Шу билан бирга йил бошидан бери мустақил манбалар бир неча бор соғлиқни сақлаш, таълим, шунингдек нефтгаз соҳасида ишловчи ходимларнинг ойлик маошлари ўз вақтида берилмаётганини маълум қилишган эди.

Туркманистон расмийлари мамлакатдаги озиқ-овқат тақчиллиги, шунингдек давлат секторини молиялаштиришдаги инқирозни расман тан олмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда балиқ овлаш қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори кескин оширилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва ...

Ўзбекистонга хорижлик туристлар ташрифи икки бараварга ошди

2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик туристлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки бараварга ўсди, деб хабар берди Давлат ...

Умар ражабов 11 йилга қамалди

Самарқандлик йирик тадбиркор, “Умар” қурилиш компанияси раҳбари Умар Ражабов фирибгарликда айбланиб 11 йилга қамалди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник”га таяниб “Соф.уз” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400