Жазирамада чиқинди идишлари чиқараётган бадбўй ҳиддан қандай қутулиш мумкин?

Ҳавонинг исиб кетиши натижасида юзага келадиган турли ноқулайликлар ёнига  чиқиндилардан таралаётган ёқимсиз ҳид ҳам қўшилади. Бунга сабаб нима, муаммога қандай барҳам бериш мумкин?

Гап шундаки, жазирама ҳавода чиқинди сақланаётган челаклар ва контейнерларда кислород етарли бўлмагани боис улар ўзидан бадбўй исни тезроқ чиқара бошлайди. Бундан ташқари, иссиқ ҳавода тез кўпаювчи бактерия ва замбуруғлар ҳам ҳавони ифлослантиради.

Тозалик бобида гап кетганида кўпинча немисларни ибрат қилиб кўрсатишади. Келинг, биз ҳам немисча усулларга мурожаат қиламиз: Германиянинг Коммунал корхоналар бирлашмаси — «VKU» ташкилоти экспертларининг маслаҳатларига қулоқ тутамиз.

Демак, немис мутахассисларининг айтишларича, қуйидаги усуллар бадбўй ҳидни ҳайдашда сизга ёрдам беради:

Соя: бактерияларнинг кўпайишига ўз қўлингиз билан шароит яратманг, яъни чиқинди идишларини доим соя жойда сақланг. Бу ошхона чиқинди челагига ҳам таааллуқли.

Газета қоғози: озиқ-овқат чиқиндиларини ташлаш учун мўлжалланган идишларнинг остига газета қоғозларини тўшанг. Нам-ҳўл чиқиндиларни, яхшиси, аввал газетага ўранг, сўнг челакка ташланг: қоғоз намни ўзига тортиб олади ва бадбўй ҳид ва моғор пайдо бўлишига йўл қўймайди.

Тозалик: чиқинди челак ва идишларини тез-тез ювиб туриш керак. Улардаги ёмон ҳидлардан эса сода, қаҳва, сирка ёки писта кўмир ёрдамида халос бўлиш мумкин. Бунинг учун бу воситалардан биронтасини пича вақт идиш ичида қолдириш керак. Кейин эса идиш ювиб ташланади.

Чиқиндини вақтида ташлаб келиш: қанчалик бачкана туюлмасин, бу энг самарали йўл. Агар чиқиндини тез-тез ташлаб келишга одатлансангиз, юқоридаги муаммо сиз учун бегона, ишонаверинг.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолиси бир йилда 1 миллионга кўпайди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йил 1-январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 35 миллион 271 минг 276 кишини ташкил қилган. 17,9 миллиони (50,7 фоиз) ...

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...

Шайхонтоҳур тумани солиқ идорасининг ҳодимларига жиноят иши қўзғатилди

Шайхонтоҳур туман Солиқ идорасининг мансабдор шахсларига нисбатан Прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди. Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400