Сахалинда Ўзбекистон фуқароси ирқий, миллий ва диний нафрат қўзитишда айбланмоқда

Россиянинг Сахалин оролидаги Южно-Сахалинск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ирқий, миллий ва диний нафрат қўзитиш, инсон қадр-қимматини топташ айблови билан жиноят иши қўзғатилди.

Россия Тергов қўмитасининг Сахалин вилоят бошқармаси тарқатган хабарда 30 ёшли ўзбекистонлик 2015 йилнинг июлида ижтимоий тармоқда ирқий, миллий ва диний нафрат қўзитадиган постни жойлаштиргани иддао қилинган.

Маълумотда таъкидланишича, экспертиза мазкур постда юқорида айтилган жиноятни содир этиш элементлари мавжудлигини тасдиқлаган.

“Айни пайтда жиноят иши юзасидан далилиларни йиғиш ишлари давом этмоқда”, дейилади расмий хабарда.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Милицияга олиб кетилган блоггер адҳам олимовни қариндошлари 6 кундан бери топа олмаётгани хабар қилинди

Тошкентда қўлга олинган блоггер Адҳам Олимовнинг яқинлари 5 кундан бери у қаерда эканини аниқлай олмаяптилар. Бу ҳақда “Газета уз” нашри 3 сентябрь куни маълум қилди. Хабарда ...

“каламушлар” келгуси йили нима қиларкин?

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси Президентнинг жонли эфирда халққа ӯз мурожаатини етказа туриб, қаланғи-қасанғи йўллар билан ўз шаънидан фойдаланиб, бундоқ айтганда ...

Мигрантлар ҳуқуқи ҳимоячиси каромат шарипов россиядан тожикистонга депортация қилинди

Машҳур тожик мигрантлари ҳуқуқининг ҳимоячиси 13 декабрь куни Россиядан Тожикистонга депортация қилинди. У ҳеч қачон Тожикистон фуқароси бўлмаганини айтмоқда. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400